1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёмул лайл

15:30 / 02.05.2020 3649 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечаси бедор бўлиб, уни ибодат ила ўтказишни «қиёмул лайл» дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. «Қиёмул лайл» ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мадҳ қилганлар.

Аллоҳ таоло Сажда сурасида марҳамат қилади:

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» (16-оят).

Тақводор мўмин бандалар тунда бедор бўлиб, иссиқ жойини тарк этиб ибодат қиладилар.

Тунлари уйғониб, намоз ўқишнинг фазилатлари жуда кўп. Бу иш олий мақомга эришган ҳар бир азизнинг ишидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу амални қилганлар ва умматларини ҳам шунга тарғиб этганлар.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У жасаддан дардни қувувчидир», дейилган.

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ибодатларнинг ичида тунги намоз каби кучлисини кўрмадим», деган.

У кишидан: «Нима учун одамларнинг ичида таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг чиройли бўлади?» деб сўрашганида: «Чунки улар Роҳман ила холи қолишган ва У Зот уларга Ўз нуридан кийдирган», деган экан.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган тиллага тенг тавсиялариЎғлим Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. давоми...

6759 19:30 / 09.11.2021
Чигиртка белгиланган тартиб ва қатъий интизом асосида ҳаракатланади ва қаерга кетаётганини билади. Капалак эса, бетартиб шаклда учиб юради. Қиёмат қоим бўлганида давоми...

3304 18:00 / 14.05.2021
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2234 12:33 / 17.03.2024
биринчи қисм Мўмин киши касаллик, дардга йўлиққан вақтда ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида сўз юритишдан аввал Ислом дини ҳаётда асли бизга нимани таълим давоми...

3421 10:51 / 27.06.2022