1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Масжид бунёдкорлари» номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди

11:24 / 01.03.2022 2396 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда юртимиздаги масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеъларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда ўлкамизда 250 та масжидда қайта қуриш ишлари давом этмоқда, жорий йил охирига қадар яна 160 та жомъени янгидан қуриш ишлари бошланади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, масжидларни обод қилишга ҳарис халқимизнинг холис ниятда қилган хайрияларини алдов йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган айрим кимсалар ҳам, афсуски учраб турибди.

Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида «Масжид бунёдкорлари» номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди. Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жомеънинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли лойиҳани муваффақиятли қилсин!

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.

http://muslim.uz/index.php/ayollar-sahifasi/item/31164-maszhid-bunjodkorlari

https://t.me/MasjidBunyodkorlari

https://taplink.cc/bundoykor

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан давоми...

1514 20:17 / 17.05.2024
Сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диниймаърифий жабҳада, хусусан, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, давоми...

4177 09:00 / 19.03.2022
Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга давоми...

3047 14:47 / 19.03.2021
Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор давоми...

1549 21:17 / 19.02.2024