Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (172-дарс). Қуръон араб тилида нозил бўлди

17:30 / 28.02.2022 3519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан бири уларнинг эркак кишилардан бўлишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга қуйидаги хитобни қилади:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ إِلاَّ رِجَالاً نُّوحِي إِلَيْهِم مِّنْ أَهْلِ الْقُرَى أَفَلَمْ يَسِيرُواْ فِي الأَرْضِ فَيَنظُرُواْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَدَارُ الآخِرَةِ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ اتَّقَواْ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ

«Сендан олдин ҳам фақат шаҳар-қишлоқ аҳлидан эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос» (Юсуф сураси, 109-оят).

Яъни, аввалги пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳар аҳолисидан бўлган, саҳроликлардан эмас. Чунки шаҳар аҳли тарбияли бўладилар, муомалани яхши биладилар, даъват ишларини олиб боришда сабр-матонатли бўладилар ва яна шунга ўхшаш зарурий сифатларга эга бўладилар.

Шунингдек, аввал ўтган пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам эркак кишилар бўлганлар. Хотин киши ёки фаришталар пайғамбар бўлган эмас. Чунки аёл кишиларнинг табиий, жисмоний тузилишлари пайғамбарликдек оғир вазифага мос эмас. Ва фаришталар ҳам одамларга пайғамбар бўлишлари мақсадга мувофиқ эмас.

Бунда зинҳор аёл кишини пастга уриш маъноси йўқдир. Балки, аёл кишининг аёллигини эътиборга олиб, уни машаққатга солмаслик риояси бор. Агар баъзилар ўйлагандек, аёл кишини пайғамбарликдан узоқ қилиш нияти бўлганида, унинг пайғамбарларга она бўлиши ҳам раво кўрилмас эди. Ҳа, пайғамбарларни ҳам аёллар туққан!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Иброҳим сурасида марҳамат қилиб:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِن رَّسُولٍ إِلاَّ بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ فَيُضِلُّ اللّهُ مَن يَشَاء وَيَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

«Қайси бир расулни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз» дейди (4-оят).

Барча пайғамбарларни ўз қавми тили ила юбориш ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъматидир. Чунки бошқа қавм тилини тушуниш қийин бўлар эди. Ҳа, ҳамма пайғамбарлар ўз қавмларига юборилганлар ва уларга ўз қавмлари тилида ваҳий келган.

Бутун оламларга ва барча қавмларга Пайғамбар бўлган Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам ўз қавмларининг тили, яъни араб тилида ваҳий келди. Бунинг асосий ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо бу ўринда уламоларимиз мулоҳаза қилган ҳикматлардан баъзиларини айтиб ўтиш жоиздир.

Бошқа пайғамбарлар маълум қавмга ва маълум муддатга келган бўлсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларнинг ҳаммасига қиёмат кунига қадар Пайғамбар қилиб юборилганлар. У кишининг умрлари чекланган. Шунинг учун динни ҳамма қавмларга ўзлари етказишлари қийин. Шунга биноан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг охирги дини таълимотларини ўз қавмларига, қавмлари эса уни бутун дунёга тарқатади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом дини араблар яшаб турган ерларга ёйилиб бўлиши билан вафот этдилар. Исломни дунёнинг қолган қисмига у кишининг қавмлари етказдилар.

Турли макон ва замонларда яшайдиган ҳар хил қавмларга бир Пайғамбарни турли тиллар билан юбориб бўлмас эди. Аввало, бу ишни адо этиш жисмонан амри маҳол. Қолаверса, дунёда хилма-хил тиллар жуда кўп. Ҳозирги тиллар ичида Исломнинг илоҳий китоби Қуръони Карим нозил бўлганидан кейин пайдо бўлганлари ҳам бор. Демак, ҳар бир қавмга ўз тилида ваҳий келиши керак бўлса, кейин пайдо бўлган тилларда сўзлашувчилар нима бўларди?

Қолаверса, тилларнинг имкониятлари ҳам ҳар хил. Шунинг учун Аллоҳ таоло энг бой ва каломининг абадий мўъжиза бўлиб қолишини ҳам кўтара оладиган тил – араб тилини танлаб, ўша тилда қиёматгача боқий қоладиган китоби – Қуръони Каримни туширди. Қавмлар, тиллар, лаҳжалар, замонлар алмашаверади, аммо Қуръон мўъжиза бўлиб тураверади. Ундан араб ҳам, ажам ҳам, оқ ҳам, қора ҳам баробар фойда олаверади.

Ҳа, Пайғамбар ўзига келган илоҳий таълимотларни одамларга баён қилиб беради. Шу билан унинг вазифаси тугайди. Қолгани Аллоҳнинг ихтиёрида.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаннат ва дўзах инсон етиб борадиган охирги манзиллардир. Инсон улардан бирига етганидан кейин унда абадий қолади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқодича, бу икки давоми...

1571 19:00 / 28.08.2023
Ва, албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Қуръон У зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди. У зот уни ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди. Мўминлар уни ана ўша давоми...

3405 23:37 / 02.12.2016
Аввалги дарсимиздаги ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бирбирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахтлигини била олмасликлари баён давоми...

2734 16:00 / 07.06.2021
Ўта бир муҳим нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир.Мутавотир хабар, хоҳ Қуръони Каримда, хоҳ ҳадиси шарифда собит бўлган бўлсин, давоми...

1609 17:00 / 28.12.2020
Аудиолар

118795 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40745 14:35 / 11.08.2021