1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Қатар элчисини қабул қилдилар

21:17 / 19.02.2024 1478 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, жумладан, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, масжид-мадрасалар очилаётгани, фуқароларга Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдилар. 

Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги алоқалар жадал суръатда тараққий этаётгани, ўтган 6 ойда давлат раҳбарлари 2 марта учрашгани, 30 та олий даражадаги ҳужжатлар имзоланганини билдирди. Келгусида Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлишини маълум қилди. 

Элчи жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ўзларига қулай вақтда Қатар давлатига ташриф буюришларига таклиф этиб, ушбу мамлакатдаги диний-маърифий соҳа йўналишидаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишига ишонч билдирди.

Учрашув дўстони ва самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
8февраль душанба куни, Туркия президенти ҳузурида шерикчилик асосида молиялаштириш тармоғи билан шуғулланувчи алоҳида бошқарма ташкил этилди. Бу ҳақда Анадолу давоми...

1585 12:20 / 11.02.2021
Ҳар йили Рамазон ойи бошланишидан аввал Саудия Арабистонида аёллар ўз уйларини Рамазон мавзусига оид энг замонавий безаклар билан ясатишади. АлБаладдаги Рамазон давоми...

2572 16:00 / 05.04.2022
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

2994 05:33 / 26.07.2018
2018 йил 18 ноябрь куни Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири доирасидаги озиқ овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари давоми...

2654 15:32 / 19.11.2018
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021