1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Беш ёшли қизча Қуръонни тўлиқ ёд олди

15:00 / 21.01.2022 1498 pdf Ўқиш режими + -

Суриялик беш ёшли қиз Сари Аззам аутизм касаллигига қарамай, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Шунингдек, у бир нечта тилларни ҳам ёд олган.

Унга икки ёшида аутизм ташхиси қўйилган, аммо Суриядаги мутахассислар уни даҳо деб билишади. Қиз ҳар куни чет тилларини, жумладан инглиз, француз, корейс, япон, юнон ва испан тилларини ўрганади. Қуръонни тўлиқ ёд олиши учун унга икки йил керак бўлди. Сари мураккаб математик тенгламаларни ҳам еча олади.

Аутизм ва Даун синдроми бўйича мутахассис Мажд Ал-Алусининг айтишича, аутизм Сарига ўзига хос совға берган, чунки у тил ўрганиш каби мураккаб вазифаларни бажара олади. Бироқ, шифокорнинг фикрига кўра, қиз мулоқот қобилиятларини ривожлантириш учун доимий ёрдамга муҳтож.

Алуси Сарининг кўплаб истеъдодларидан бири сифатида «аниқ визуал хотира»ни келтирди. Бошқа кўплаб суриялик оилалар сингари бу оила ҳам йиллар давомида уруш ва мажбурий кўчирилишдан азият чеккан. Унинг ота-онаси иқтидорли қизига билимга чанқоғини қондириш учун қалам ва планшетдан бошқа ҳеч нарса бера олмайди.

Аутизм нима?

Аутизм (грекча «аутос» – «ўзим» деган сўз) – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Аутизм ташхисли бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди. Симптомларнинг ҳар хиллиги ва касаллик ўзгарувчанлиги ушбу касалликни қийинлигидан далолат беради: сезиларсиз аутистик хусусиятлардан то доимий парвариш талаб этади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар давоми...

1900 11:20 / 16.08.2021
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Қуръони Карим тиловат этилиб, давоми...

1177 14:27 / 31.08.2023
Франция терма жамоа футболчиси, Испаниянинг .Реал Мадрид, клуби ҳужумчиси ва вице сардори, Карим Бензема Қуръони Карим тинглашни спорт машғулотларининг бир қисми давоми...

2492 15:00 / 28.10.2021
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари давоми...

1385 21:44 / 16.05.2023
Аудиолар

211088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130347 14:35 / 11.08.2021