1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

13:42 / 01.03.2025 2182 pdf Ўқиш режими + -

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва «Мангузар» жомеъ масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани «Хўжа Аҳрори Валий» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги «Зангиота» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги «Ҳасанбой ота» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Эртага Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдошларидан, ҳассос адибимиз, халқимиз ардоғидаги ёзувчи, устоз Aҳмад Муҳаммад Турсуннинг Aллоҳ улардан давоми...

2040 20:04 / 25.03.2022
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1783 18:30 / 06.07.2021
Ўтган куни Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талабаёшлар иштирокида тақдимот давоми...

2486 14:10 / 16.01.2019
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

2021 13:00 / 08.07.2019