1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ҳожиларга хизмат кўрсатиш бўйича биринчи бешталикдан жой олди

13:00 / 31.07.2019 2159 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар сафига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” Ишчи гуруҳи раҳбари Жасур Акрамов Макка шаҳрида юртимиз ҳожилари билан ташкил этилган учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда muslim.uz сайти. Дарҳақиқат, бу йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари нисбатан эрта бошланиб, юқори тажрибага эга ширкатлар билан шартномалар тузилди, энг замонавий меҳмонхоналар ижарага олинди. Бундан ташқари, 7200 нафар зиёратчига мавсум давомида намунали хизмат кўрсатиш учун 35 нафардан иборат Ишчи гуруҳи, 140 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз жалб этилган, дейди хабарда.

- Ҳаж амалини бажариш учун ушбу муқаддас манзил-маконга етиб келиб, бекаму кўст ибодат қилишга интилаётганингиз, бугунги кунга қадар Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаганингиз, умрани адо этганингиз - улуғ бахт, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари. - Бу Аллоҳнинг энг суйган бандаларига насиб этади. Давлатимиз томонидан ҳаж мавсуми давомида сизлар учун барча шарт-шароит муҳайё қилиб берилмоқда. Бу муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан одамларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар самарасидир. Зотан, одамлари рози юртга Яратган ҳам неъматларини ёғдиради, инша Аллоҳ.

Учрашув жараёнида зиёратчиларни қизиқтираётган саволларга муфтий ва Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан батафсил жавоб қайтарилиб, ҳаж ибодатининг қолган рукнларини бажариш юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилган.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аввалроқ, қўлёзмалар фондига эга бўлган Туркия давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида давоми...

2895 16:00 / 24.01.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг оилалари бувимизнинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қилган, ҳамдардлик давоми...

5288 12:32 / 04.08.2020
Саудия Арабистони расмийлари Жиддада Россия ва Ислом олами стратегик қарашлар гуруҳининг иккинчи йиғилишини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.Unaoic.org хабарига кўра, давоми...

1606 15:00 / 17.11.2021
Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида Анталия вилоятидаги мармар плита устида .Бисмиллаҳ, калимасига ўхшаш фигура топилган. Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни давоми...

2076 09:03 / 15.02.2022
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021