1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Қирғиз ҳазратларининг ҳаётлари

13:30 / 19.01.2022 2981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Қирғиз Машраббой ўғли 1850 йили Ўш вилояти Аравон туманида оддий савдогар хонадонида туғилди.

(Кейинги авлодлари Мулла Қирғиз ҳазратларини Ўшдан эканликларини тасдиқламайди. У кишини асл Наманганлик, деб айтади).

Отаси Машраббой уч хонли ҳудудида йирик тижорат ишлари билан шуғулланувчи савдогар бўлган. У Наманганга кўчиб келиб, шу ерда яшаб қолган. Ўша пайтларда Мулла Қирғиз ўспирин йигит эди. Мулла Қирғиз ўқимишли, ақлли ва зиёли киши бўлиб улғайди. Дадаси Машраббойдан катта ер ва мулк мерос бўлиб қолган. Маълумотларга кўра, 1903 йилларда Наманганда 16 та йирик пахта тозалаш заводи бўлган экан. Шуларнинг ичида энг каттаси ва ишчи ходимлари кўп бўлгани Мулла Қирғизга қарашли пахта заводи бўлган. Мулла Қирғиз мана шу заводнинг хўжайини ва шу билан бирга катта ер ҳамда мулк эгаси бўлган.

Мулла Қирғиз ўша пайтдаги чор ҳукуматидан жабр, зулм кўраётган халқга ёрдам бериб, ўзининг Наманган вилояти, Уйчи тумани Машад қишлоғи атрофларидан 300 гектар дала майдони олиб, пахта эктирган. Заводда эса пахтани қайта ишлаб, Чор Русиясига жўнаттирган. Ушбу ишларни барчасини халқнинг кучи ва меҳнати орқали амалга оширган. Мазкур пахта заводи ҳозирги Ғишт кўприк даҳасидаги «Қизил болға» ўрнида жойлашган.

Манбаларда келтирилишича, Атоуллохон тўра олдин энг яқин муридларидан бири Ҳожи Муҳаммад (Ҳожимат) эшонни ҳузурларига чақириб шундай деган эканлар. Мулла Қирғизни вафотимдан кейин олдингизга чақиринг ва мен қолдирган меросни унга беринг. Аллоҳ унинг ризқини мўл, мартабасини баланд ва бойлигини кўп қилиб қўйган. Уни тўғри йўлда ишлатса яхши бўлади, дедилар. Маълум вақтдан кейин Атоуллохон тўра оламдан ўтадилар. Ҳожа Муҳаммад Эшон устозларидан мерос бўлиб қолган 1та жойнамоз, 1 та обдаста, 1та эски намат ҳамда у кишининг муборак ҳассалари ва 1 та кулоҳни бир жойга олиб қўйдилар. Мулла Қирғизга келиб меросингизни олиб кетинг, дейдилар. Мулла Қирғиз у кишидан менга нима бойлик қолган экан, деган ўй-ҳаёл билан шошиб келади. Қараса ҳеч қандай бойлик йўқ экан. Шунда Ҳожи Муҳаммад Эшон Мулла Қирғизга: «Атоуллохон тўрани қолдирган бу мерослари билан Худо хоҳласа руҳий ва маънавий камолотга эришасиз, деб панду насиҳат берадилар. Мулла Қирғиз ўқимишли ва зиёли бўлгани учун Атоуллохон тўра қолдирган нарсаларни дарров фаҳмлаб, тавба қилади. Ҳожимат эшонни ўзига муршид деб билади ва устозидан шариат кўрсатмалари ва тариқат одобларини ўрганишга киришади[1].

Халқни билимли ва салоҳиятли бўлиши учун 1910-1912 йиллар орасида мадраса бунёд этишга киришади. У мадраса халқ орасида Мулла Қирғиз мадрасаси номи билан шуҳрат топади (ҳозирги «Ҳидоя» мадрасаси). Мадрасани қурилиш жараёнида уни илк тамал тошини Ҳожи Муҳаммад Эшон қўйиб берганлар. Мадраса битгандан сўнг у ерда Собитхон тўра, Носирхон тўралар[2] мударрислик қилишган. 

Набираларининг айтишича, Мулла Қирғиз мазкур мадрасани қуриб битказганларидан сўнг ўша кўчадан юрмай қўйган эканлар. Сабабини сўрашганда эса «Унга кўзим тушиб қолса, қалбимда фахр, ужб ва риё туйғуси пайдо бўлиб, мадраса қурганлик савобидан бебаҳра бўлиб қолишдан қўрқаман, деб жавоб берган эканлар. Чор атрофдаги бошқа мадрасаларни шўролар бузиб вайрон қилган бўлсада, бу мадраса бузилмай 1928 йилгача ўз фаолиятини юритган. Кейинчалик мустақилликка эришганимиздан кейин фаолиятини қайта бошлаган.

Мулла Қирғиз отаси каби билимли ва тақводор савдогар бўлган. Уни бозорларда дўконлари кўп бўлган.

Бир куни бир дарвеш Мулла Қирғизга қарашли дўконларнинг бири олдига келиб, устидаги чўпонни ечиб, бу чўпонни Мулла Қирғизга бериб қўй, дейди. Шунда дўкондор: «Мулла Қирғизнинг 20 та чўпони бор. Сенинг чўпонингга зор эмас», деб айтади сотувчи. — Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинаётганда ўша 20 та чўпон орасида эски йиртиқ чўпонимга ҳам жавоб бера қолсин, деди дарвеш. Мен мана шу чўпонга ҳам Худонинг олдида ҳисоб беришга қўрқаман, деди дарвеш. Дўкондор билан дарвеш орасидаги суҳбат кечқурун Мулла Қирғизга етказилади. Мулла Қирғиз ақлли, фозил инсон бўлган экан. Дарвешнинг бу гапларини ўйлаб, фикр юритиб қолган экан.

Мулла Қирғиз 1920 йили Наманган шаҳридаги Ғишт кўприк даҳасида оламдан ўтди. Унинг қабри аввал Ғишт кўприк мавзесидаги пахта заводнинг олд томонида, сойнинг қирғоғида бўлган. Кейинчалик қабри Мавлавий қабристонига кўчирилади.

Мулла Қирғизнинг оиласи, фарзандлари тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, ҳозирги кунда унинг авлодлари Тошкент ва Наманганда истиқомат қилади.

Мулла Қирғиз 4 аёлга уйланган. Бу аёлларидан 20 та фарзанд 17 қиз ва 3та ўғил кўрган.

Ўғиллари Абдулҳамид қори (1911-1990), Абдурашид (1915-1945), Аҳмадбек (1916-1985).

Абдулҳамид қори даданинг 4 қиз ва 2 ўғил фарзандлари бор.

Ўғилари Камолхон ҳожи ака (1950-2014), Собитхон ҳожи ака (1942).

Қизлари Инобатхон ая (1934-2015), Жамилахон ая (1938), Зоҳидахон ая (1946-2007), Маҳбубахон ая (1955)[3].   

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.

[1] Ушбу маълумотлар Ҳожимат эшон авлодларининг шахсий архивидан олинди.  

[2] Р. Шамситдинов. Эркка чорланган эрксизлик. //Тарихнинг хислатли саҳифалари.-Т.; Шарқ, 2006. б. 207. Б.58.

[3]  Ушбу маълумотлар Мулла Қирғиз авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом, хатиб Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳяд Кушоний. Изоҳ Кушон ndash Самарқанддан 12 фарсах узоқликда жойлашган Суғд шаҳарларидан бири. Санкабос давоми...

1531 11:00 / 09.08.2021
У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Солиҳ ибн Саъид ибн Абдуллоҳ ибн Фурфурий адДимашқий алҲанафий бўлиб, Шом диёридаги машҳур Бани давоми...

1402 17:00 / 17.02.2023
Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳнинг олдида бир ҳадис ривоят қилинди. Унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулганлари ҳақида гап бор эди. Ҳадисни давоми...

3048 09:00 / 12.05.2021
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Фозилхўжа Содиқхўжаевнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Фозилхўжа домланинг ибратли давоми...

5714 16:13 / 07.12.2017
Аудиолар

120864 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7063 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42434 14:35 / 11.08.2021