1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган

09:00 / 13.01.2022 1975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.

Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.

Бундай мослашиш душманнинг ҳужумидан сақланишга, ов пайтида ўлжани қочириб, чўчитиб юбормасликка сабаб бўлади.

Мимикрия ҳолатида жонзотни дарахтлар, шохлар орасидан таниб олиш қийин бўлади.

Шимолий қутбда яшайдиган айиқ, қуён, укки каби жонзотлар нега оппоқ бўлишини тушунгандирсиз.

Бойўғлининг муҳитга мослашишини кўриб турибсиз. Ажойиб-а, тўғрими?

Қани айтингчи, бойўғли дарахтларга шунчалик ўхшаш илмини, илҳомини ўзи ўйлаб топганми? Йўқ, албатта! Унга бу қобилиятни Буюк Мусаввир Зот ато этган.

Бу каби қушларга ов пайтида ўлжасини чўчитиб юбормаслик, душманнинг ҳужумидан сақланиш учун ўзига хос услубни, яъни ана шундай мослашишни ва уни қўллаш қобилиятини, техникасини ато этган кўр табиат эмас, балки Аллоҳ таолонинг Ўзидир! У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.

قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَا مُوسَىٰ قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَىٰ كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَىٰ

«У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди» (Тоҳо сураси, 49-50-оятлар).

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади», деб айтганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Агар биз ҳам Аллоҳ таолога қушлар каби ҳақиқий маънода таваккул қилганимизда, У Зот бизни қушларни ризқлантиргани каби ризқлантирган бўларди.

Сўзимизни мана бу оятлар билан якунлаймиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ 

«Тоғларни кўриб, қимирламай турибди, деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Намл сураси, 88-оят).

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят)

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг ҳақлиги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Ҳар бир нарсани керакли аъзо, жиҳоз, имконият билан яратган Аллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир!!!

Аллоҳ таоло барчамизни кучли таваккул соҳиби бўлишимизни, Унинг яратганларига тафаккур кўзи ила боқиб, ибрат олишимизни ва юқори даражадаги ихлос билан ибодат қилишимизни насиб этсин! 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Султон Сулаймон Қонуний айтган эканquotЎлганимдан сўнг қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар. Халқ билсинки, султон дунёдан қўллари бўмбўш ҳолда давоми...

3446 14:32 / 14.02.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан давоми...

4434 22:12 / 23.11.2017
Кечки овқат қани эй ҲубайбҲубайб кечки овқатни ҳозирлашда кечикиб кетди. Имом Ҳасан Басрий ундан .Ҳубайб овқат қани Очдан ўлай дедикку,, дея сўради.У деди .Бир давоми...

3599 17:00 / 15.04.2022
Бир қиз тўшакда ётганча оғир касалликдан азоб чекарди. Деразадан кўриниб турган дарахтга назар солганча опасидан сўради .Дарахтда нечта барг қолди,. Опаси давоми...

3907 16:00 / 20.03.2023