1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Даво: Набий алайҳиссаломдан тавсия

16:00 / 19.11.2021 3404 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. (Ютқинчоқ яллиғланганда) болаларингизни томоғини эзиб азобламанглар», дейилган.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Лафз Муслимники.

Изоҳ: Қуст – Ҳинд, Хитой юртларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун «денгиз қусти» ҳам деб аталган. Унинг оқ ва қора тури бўлиб, оқини «денгиз қусти», қорасини «Ҳинд қусти» дейишади. Ибн Сино унинг яна бир турини ҳам айтган.

Ушбу илдизнинг пўстлоғи жуда ҳам фойдали бўлиб, кўпгина касалликларни даволашда ишлатилган. Уни бурунга қабул қилиш уч хил усулда бўлган:

1. Пўстлоқнинг толқонини бурунга тортиш;

2. Илдизни ёққа ивитиб, ўша ёғни бурунга томизиш;

3. Толқонини сувга аралаштириб, бурунни чайиш.

Ютқинчоқ яллиғланиши ютқинчоқнинг мижози бузилиши натижасида юзага келадиган томоқ касаллигидир. У даврларда ушбу касалликка чалинган болаларнинг ютқинчоғини пилик ёки бармоқ ёрдамида эзиб, йирингини сиқиб чиқариб даволашар ва бундан болалар қаттиқ азоб чекар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай номақбул даволаш усулидан қайтариб, осон йўл билан даволашни ўргатмоқдалар. Қустнинг сувини бурундан томизишни тавсия этмоқдалар.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, давоми...

3655 14:00 / 23.08.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдирhellip, Аҳзоб сураси, 4оят.Ушбу ояти каримага давоми...

3404 09:00 / 15.02.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у киши айрим саҳобаларнинг қорни билан ётган ҳолда ухлаётганини кўриб, уларнинг оёқларини қимирлатиб шундай давоми...

9855 12:30 / 25.10.2018
Барчага маълумки, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. давоми...

6364 18:30 / 30.04.2019