1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Туяқушга буларни ким ўргатган?

14:00 / 23.08.2023 2336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир» (Ҳуд сураси, 6-оят).

«Ер юзидаги жонзот» одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир.

«…уларнинг қарор топадиган жойлари...» – ер юзининг қайси жойида тургани ёки юргани.

«…сақланиб турадиган жойлари...» – оталарининг сулби ёки оналарининг бачадони.

Шуларнинг ҳаммасини Аллоҳ таоло ипидан игнасигача барчасини яхши билади. Шу билан бирга уларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ ҳам беради. Ҳаммасининг юргани, тургани, туғилгани ва бошқа ҳолатларини билади. Буларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин ва равшан китобда ёзиғлиқ ҳамдир. Ана шундай сифатларга эга бўлган Зотдан беркинишга уриниш жуда ҳам кулгили.

Аллоҳ таоло махлуқлари ризқ топишда қийналмаслиги учун улардан баъзиларига узун тумшуқ, баъзиларига кенг оғиз, баъзиларига ўткир тирноқ кабиларни ато этган.

Мана шундай махлуқотлардан туяқуш ҳақида сўз юритсак. Туяқуш агар

Қандайдир хавфни сезиб, қўрқувга тушса у бошини қумга тиқиб олади. Мана шу дамда унга яқин келиб, бемалол ушлаб олиш мумкин, деган фикр жуда кенг тарқалган. Бироқ ҳеч ким бундай ҳолатни кузатмаган. Туяқуш буни ўз-ўзидан қилавермайди! Туяқуш ўзини хавф остида сезганида, ерга ётиб олиб, бўйнини чўзиб, диққат билан кузатади, айни шу ҳол одамларни юқоридагидек фикрга бошлаган бўлса ажаб эмас. Хавф яқинлашаверса, туяқуш бошқа қушлар сингари тура солиб қочади!

Туяқуш учишни билмайди, аммо у жуда тез чопади. Унинг тезлиги бир соатда 80 километрга етади.

Туяқушнинг барча сифатлари «энг» сўзи билан боғлиқ: энг учқур, энг катта, энг оғир. Мисол учун, Африка туяқуши билан ҳеч бир қуш бас келолмайди. Айримларининг бўйи 2,5 метр келади ва оғирлиги 130 килограммга етади. Бундай оғирликни қанотлари ёрдамида кўтариш хийла оғирлик қилади, тўғрими?!

Туяқуш тухумлари ҳам тухумлар орасида энг каттасидир. Унинг узунлиги 15-18 сантиметр, диаметри эса 13-15 сантиметр келади. Уни эрталабки нонуштага қайнатмоқчи бўлсангиз роппа-росса қирқ дақиқа вақтингизни олади. Ахир уникидан каттароқ тухум ҳам йўқ-да!

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқларини қаерда яшашини ирода қилган бўлса, уларга ўша ерда яшаш учун керак бўладиган барча нарсаларни яратган. Шунингдек, Роббимиз ҳар бир махлуқининг ризқини Ўзи етказиб туради. Аллоҳ таоло ҳар бир жонзотга ато этган ризқни ўша жонзот топиб, истеъмол қилиши учун Аллоҳ таоло уларга ризқ топишда керак бўладиган жиҳозларни берган. Жонзотлар ўзларига берилган аъзолар, жиҳозларни ишга солиб, ризқларини топиб, тутиб, овлаб истеъмол қиладилар.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақола Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олишРсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай давоми...

2142 15:00 / 17.02.2021
биринчи мақолаАллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборур. Ниҳоят, давоми...

3474 13:00 / 08.02.2021
Ер юзида ҳеч қандай дин, ҳеч қандай тузум тозаликка Ислом дини каби аҳамият бермаган. Ҳатто Қуръони Каримда ҳам инсонлар пок бўлишга чақирилган кўплаб оятлар давоми...

4251 17:00 / 26.01.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин, кейин уни идишни давоми...

4020 17:10 / 26.02.2019