1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ Қуръон ва муқаддас китобларни ёқиб юборишни қораловчи резолюция қабул қилди

17:06 / 12.07.2023 1851 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

"Кенгаш сўнгги пайтларда Қуръони каримнинг оммавий ва қасддан таҳқирланишини қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда ушбу диний нафрат ҳаракатлари учун жавобгарларни давлатларнинг халқаро инсон ҳуқуқларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига мувофиқ жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди", дейилади ҳужжатда.

Резолюцияни 28 давлат вакиллари ёқлаб, 12 таси қарши, 7 нафар делегат бетараф овоз берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки "камситиш, адоват ва зўравонликни қўзғатувчи" ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаш учун ўзларининг миллий қонунлари, сиёсатлари ва қонунларни қўллаш тизимини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

Кенгаш БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг барча тегишли махсус тартиб-қоидаларини ўз ваколатлари доирасида диний адоватни қўзғатишни, жумладан, муқаддас китобларни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралашга чақирди.

Июн ойи охирида ироқлик қочқин Салван Момика Стокголмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръон мусҳафини ёқиб юборган эди. 

Қуръоннинг ёқиб юборилиши мусулмон оламининг кескин муносабатига сабаб бўлди.

Воқеа Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим ал-Будайве томонидан қораланди.

Резолюцияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 

Ҳужжатга 12 давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Литва ва Бельгия қарши овоз берган.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг давоми...

10890 09:37 / 23.09.2017
Бугун, 21 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имомхатиблари давоми...

1866 14:21 / 21.08.2023
Жибутида Абдулҳамидхон IIrdquo масжидининг қурилиши якунига етиш арафасида. Бу ҳақда қурилиш ишларини олиб бораётган Туркиянинг Диёнат вақфиrdquo маълум давоми...

2363 09:45 / 14.12.2018
Сенат Дилавар Сайиднинг Кичик бизнес маъмурияти ўринбосари лавозимига номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда apnews.com сайти хабар берди. У АҚШ ҳукуматидаги энг юқори давоми...

1578 20:23 / 13.06.2023