Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (160-дарс) Маст қилувчи нарсанинг ози ҳам ҳаромдир

19:00 / 19.11.2021 5112 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

586. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик келтирилди. У зот ундан ичдилар. Ўнг тарафларида бир бола бор эди. – Бошқа ривоятда: қавмнинг энг кичиги. – Чап тарафларида ёши катталар бор эди. Шунда у зот болага: «Анавиларга беришимга изн берасанми?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан қолган насибамга бировни раво кўрмайман», деди бола. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (идишни) унинг қўлига узатдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

587. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир»дедилар».

Насоий, Ибн Можа, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 

588. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади»дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси давоми...

3968 13:00 / 06.11.2020
Ҳазрати Абу Бакр, биринчи халифа.1 У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ2 ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир алҚураший атТаймий. У кишининг насаблари Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

6094 16:53 / 25.05.2018
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2484 16:07 / 07.10.2021
686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бошқа бир кишининг кечаси .Қул ҳуваллоҳу аҳад,ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда давоми...

1768 19:00 / 06.06.2025