1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тириклигингда вақтни ғанимат бил!

17:00 / 05.11.2021 2284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир подшоҳ бир киши қўлига сават тутқазиб: «Ушбу боғдаги мевалардан кеч киргунча териб чиқ!», деди. У одам боғга кирди. Биринчи қаторда ажойиб, бир-биридан ширин меваларни кўрди. Уни термоқчи бўлиб турганда ён қатордаги меваларни кўрди. Ушбу мевалар кўзига биринчи кўрганларидан чиройлироқ туюлди ва уни термоқчи бўлди. Энди тераман деганида уларнинг ёнида яна бошқа меваларга кўзи тушди ва теришни кечга қолдирди. Шу тариқа у бутун боғни айланиб чиқди. Меваларни кўриб: «Кейингисини терарман», деди. Кеч киргач, подшоҳ уни чақирди ва меваларни сўради, бироқ қўлидаги саватнинг бўшлигини кўрди. Ҳалиги одам подшоҳдан: «Бир марта имкон беринг, териб чиқаман», деди. Лекин подшоҳ унга берилган фурсат бир марта берилишини, қайтиб берилмаслигини айтди ва уни жазолади.

Бу ҳикояда аслида дунёнинг мисоли баён қилинган. Инсон дунёга алданиб қолгани учун яхши ишларни кечга суради. Эртага қиламан, индин қиламан, деб дунёдан ўтиб кетади. Шунинг учун барча инсон тирикликда ҳаракат қилиб қолиши керак.

Бизлар ҳам салафи солиҳларнинг ҳаёт йўлларини ўқиб-ўрганиб, улардан ибрат олишимиз, улар каби вақтимизни қадрлашимиз, вақтни зое қилмаслигимиз лозим.

Толиби илм фойдали китоблар, хусусан, мутақаддим уламоларнинг китобларини ўқишга ўч бўлиши лозим. Яна у ўз устозидан ажралмаслиги, вақтини қадрлаши ва уни илм йўлига сарф этиши ҳам керак.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, ундан кўпчилик инсонлар маҳрумдир. (Улар) саломатлик ва бўш вақт», дедилар.

Имом Бухорий ривояти. 

Илмга ўч бўлиб, вақтни қадрлаган инсон ҳамиша ютади, дунё ва охиратда улуғ даражага эришади.

«Раббоний уламолар» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида улуғ Пайғамбарнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон бор эди. Кунларнинг бирида унинг олдига бўри келиб .Менга битта қўйдан давоми...

6749 15:39 / 26.11.2022
Раҳимберди ndash ўрта бўй, қора соч, қоши бироз ёйсимон, кўзлари катта, қиррабурун, қизғиш ёноқлари лўппи, думалоқ юзли, кулгичли, хушчақчақ, оқишдан келган олти ёшли давоми...

3541 09:03 / 04.03.2024
15581603 йиллар орасида қарийб 45 йил давомида Англия ва Ирландия қироличаси бўлган Елизавета I ҳақида қизиқ маълумотлар бор экан. Ушбу маълумот рус тилидаги давоми...

2461 11:32 / 05.12.2023
Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз давоми...

4489 14:00 / 19.08.2022