1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Интернетдаги қиёфамиз

09:00 / 05.02.2023 2610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.
Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё Марям онамиздек.
Интернетда Азизнинг яна бошқа бир хотини қайсидир бир эркакни йўлдан уришга уринади, ўша «Юсуф»лар эса аёлнинг бу севги изҳорига мойиллик билдиради.


Интернетда ҳамма романтик, ҳамма зиёли, ҳамма маданиятли, ҳамма оппоқ, ҳамма топ-тоза, ҳамма қўрқмас, баҳодир, ҳамма шижоатли, паҳлавон, ҳамма аслзоданинг ўғли, ҳамма шайхларнинг боласи ва барча интернет фойдаланувчилари қасрларда яшайди, ипакдан, шойидан бўлган тўшакларда ухлайди.
Интернетда биринчи суҳбатдаёқ ошиқ бўлиб қолинади. Ўзаро шахсий ёзишмаларда ижобий муносабат билан ёзиладиган ҳар бир мактуб ов учун ташланган қармоқ тўридир. Ҳар бир хушомад тарзида ёзилган сўзлар ҳам қармоқ тўридир.


Интернетда ҳеч кимнинг ёши олдинга юрмайди, у ерда ҳеч қандай кекса инсоннинг ўзи йўқ.
Интернетда хунук аёл топилмайди. Барча аёллар гўзал маликалардир, барча эркаклар эса ўз қабиласининг паҳлавон ўғлонларидир. Роббимиз раҳм қилганларгина бундан мустасно.
Интернетда баъзан, вафо улашиб, хиёнатни қабул қилиб оласан.


Интернетда ҳамманинг кўрган туши ажойиб ва ёқимли, шу билан бирга, у ерда айтилган ҳамма ваъдалар ҳам, ҳамма ҳикоялар ҳам, барча кечалар ҳам ёқимлидир. Ягона ёқимсиз нарса эса бу воқеъликдир.
Юқорида айтганимиздек, ҳамма ҳам бундай эмас, бироқ кўпчилик шундай.
Азизлар, Аллоҳ ҳаққи, интернетга кирганингизда сохта, ниқобни тақиб олманг, мунофиқлик қилманг!


Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихда китоблар ва кутубхоналар ҳақида маълумотлар жуда кўп. Юқоридагилардан келиб чиқиб мусулмон айрим шахслар, ҳукмдор ёки масъулларнинг илмга бўлган эҳтимом давоми...

2576 17:00 / 18.03.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир,, дедилар.Табароний ривояти.Замзам сувининг давоми...

2711 10:30 / 21.06.2021
Марҳум суриялик режиссёр, доктор Мустафо Аққод ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, қуйидагича ҳикоя қилади.Илгари мен оналар ёлғон гапирмайди деб ўйлар эдим, аммо давоми...

4254 17:18 / 30.12.2023
Ушбу масала юзасидан мен ҳам ўз мулоҳаза ва таклифларимни керакли тарафларга бергандим анча бурун ва ўшандан бери уларни сизларнинг муҳокамангизга ҳам ташлашни давоми...

14836 11:22 / 13.01.2018