Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (214-дарс) Қабр охират манзилларининг аввалгисидир

19:00 / 06.02.2023 4865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ هَانِئٍ مَوْلَى عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ عُثْمَانُ إِذَا وَقَفَ عَلَى قَبْرٍ بَكَى حَتَّى يَبُلَّ لِحْيَتَهُ، فَقِيلَ لَهُ: تُذْكَرُ الْجَنَّةُ وَالنَّارُ فَلَا تَبْكِي، وَتَبْكِي مِنْ هَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْقَبْرَ أَوَّلُ مَنْزِلٍ مِنْ مَنَازِلِ الْآخِرَةِ، فَإِنْ نَجَا مِنْهُ فَمَا بَعْدَهُ أَيْسَرُ مِنْهُ، وَإِنْ لَمْ يَنْجُ مِنْهُ فَمَا بَعْدَهُ أَشَدُّ مِنْهُ قَالَ: وَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: مَا رَأَيْتُ مَنْظَرًا قَطُّ إِلَّا الْقَبْرُ أَفْظَعُ مِنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳониъдан ривоят қилинади:

«Усмон қачон қабр устига келса, йиғлар, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. Унга:

«Жаннат ва дўзахни зикр қиляпсанми? Йиғлама. Шунга йиғлайсанми?» дейилди. Шунда у:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қабр охират манзилларининг аввалгисидир. Ундан нажот топса, ундан кейингилари ундан осондир. Агар ундан нажот топмаса, кейингиси ундан кўра шиддатлидир», деганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қанча даҳшатли манзара кўрган бўлсам, қабр ҳаммасидан кўра даҳшатлироқдир», деганлар», деди».

Термизий ривоят қилган.

Ҳа, қабр энг қўрқинчли, энг даҳшатли жой экан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп шиддатли жойларни, жумладан, дўзахни ҳам кўрганлар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабар беришларича, ҳеч бир жой қабрчалик қўрқинчли ва даҳшатли эмас экан.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

3111 14:00 / 28.08.2021
биринчи мақола Ақлини ишлатган одам дунёдаги юлдузлар, сайёраларнинг ҳаракатининг ўзидан Аллоҳ таолонинг борлигини билиб олиши қийин иш эмас. Аллоҳ таоло Ёсин давоми...

4386 13:00 / 01.02.2021
Бундан аввалги илоҳиёт қисмида Аллоҳ таолонинг зоти ва сифати билан яқиндан танишиб чиқдик. У зотнинг Биру Борлиги, Ҳозиру Нозирлиги, Қодиру Ҳакимлиги, Алийму давоми...

8730 23:08 / 02.12.2016
Қуръондан далиллар .Унинг юзидан бошқа ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир, Қосос сураси, 88оят .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, Оли Имрон сураси, 185оят. Агар икковлари давоми...

6527 13:36 / 18.05.2020