1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёнинг биринчи университетлари

14:00 / 01.07.2022 2614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунга келиб таълим олиш жойи бўлмиш университетларга ўқиш учун ҳар қачонгиданда кўра талаб юқорилаб бораётганини бутун дунё бўйлаб кўриш қийин эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда инсониятни илм излашга, тафаккур қилишга ва мулоҳаза юритишга чақириган. Буни мусулмонлар яхши тушуниб етишган ва илм олишга чанқоқ бўлишган. Бундай чанқоқлик эса мусулмон ўлкаларида фанларни илғорлаб кетишига олиб келди. Ўрта асрларда, илм олиш учун мусулмонлар масжидлар, мадраса-мактаблар, шифохоналар ва расадхоналар қуришни бошлашди ва натижада олий таълимни юзага келтирди. Кейинчалик олий таълим тушунчаси Европага кириб келди ва ўша ерларда шиддат билан ривожланди.

Мактаб ва университет таълими бир бирини тўлдириб келади, яъни бири тугаса, иккинчиси бошланади. Бу иккала таълим ҳам масжиддан бошланган ва буни қуйидагича билиб олишимиз мумкин:

Олий таълим ўқитиладиган жой ажнабий тилидаги университет сўзи - араб тилида «Жамиъаҳ», яъни Жамиъ (масжид) сўзининг аёлларга ишлатиладиган шаклидир. Қадимдан масжид ва мактаб шу билан биргаликда олий таълим ва диний таълим бирлашган жой бўлиб келган. Биз мусулмонлар дунёда тенги йўқ маданиятни, порлаб чиқган илмни ва энг қадимий асли масжид бўлган ҳамда дунёда илк бор мусулмонлар тарафидан қурилган олий таълим даргоҳлари бўлмиш университетларга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Энг машҳур масжид университетларидан бири бу Ал-Азҳар университетидир. Мазкур университет барпо этилганига 1051 йил бўлди. Азҳари Шариф Мисрда олий таълимнинг марказий нуқтаси ҳисобланиб, дунёга улкан хизматларини қўшиб кетган олиму-уламоларни тарбиялаб келган. У ўзининг нафақат ёши билан, балки экспериментал оптиканинг «отаси» бўлмиш Ибн ал-Ҳайсам каби битирувчилари билан дунёга донғи кетган. Шунингдек, XIV асрнинг етакчи социологи Ибн Халдун у ерда дарс берган ва узоқ вақт яшаган.

Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети ўз даврида чет эллик талабалари кўплиги билан тарихда қолгани ҳеч кимга сир эмас. Шу тариқа мусулмонлар Аллоҳнинг иродаси ила дунёнинг турли бурчакларига илм улашишни биринчилардан бўлиб бошлаган.

Энг эски университет қаерда эканлигини биласизми?

Дунёнинг энг биринчи университети Марокаш давлатидаги Фез шаҳрида жойлашган Ал-Қоравий университети бўлиб, у ҳам худди Азҳари шарифга ўхшаб масжид университет бўлган. Унинг фаолият бошлаганига 859 йил бўлди. Идрисийлар ҳукмронлиги даврида яшаб ўтган, диндор ва тақводор мусулмон аёл Фотима ал-Фиҳрий университет асосчиси ҳисобланади. У жуда ҳам билимли бўлиб, отаси жуда ҳам муваффақиятли савдогар бўлган. Фотима ал-Фиҳрий отасидан сўнг барча меросларни қабул қилган ва ҳамма меросни Аллоҳнинг ризолиги учун ўз шаҳрига мос масжид-университет қуришга сарфлашга қарор қилган. У масжид ва университет қурилишига кетадиган материалларни харомдан ҳоли қилиш мақсадида жуда ҳам эхтиёткорлик билан танлаган, ҳатто ўз шаҳридан олиб келтиришни хоҳлаган. Университетда қурилилиш ишлари бошлангандан сўнг, бино қуриб битгунча ҳар куни рўза тутишни қасд қилган.

Ал-Қоравий университети диний таълимот ва сиёсий мунозаралар марказига айланди. Аста-секин барча фанларни, хусусан, табиий фанларни ўзлаштиришни бошлади ва шу тариқа биринчи университетлардан бири сифатида тарихда ўз номини олди. Университет астрономия асбоблари билан яхши жиҳозланган бўлиб, «вақтни ўлчаш хонасида» устурлоблар, қум соатлари ва вақтни ҳисоблаш учун бошқа асбоблар бўлган. Астрономия билан бир қаторда, Қуръон ва фиқҳ илми, ҳуқуқ, риторика, наср ва оят ёзиш, мантиқ, арифметика, география ва тиббиётдан тадқиқотлар олиб борилган.

Бундан ташқари грамматика, Ислом тарихи, кимё ва математика каби аниқ фанлардан дарслар берилган. Бундай хилма-хил билимлар манбаи юқори малакали кенг доирадаги олимларни ва талабаларни ўзига тортган.

Бу каби мусулмонлар тарафидан қурилган масжид, университетлар нафақат маҳаллий талабаларни, балки қўшни давлатлардан келган талабалар ҳам қабул қилган. Бағдод, Ироқ каби машҳур шаҳарларда жойлашган Аббосий университетида тиббиёт, фармакология, муҳандислик, астрономия фанлари Сурия, Форс, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлат талабаларига ўргатилган.

«1001 Inventions» китоби асосида

Муҳаммад Содиқ Мўмин Алий тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон Испанияга етиб келганида, Шимолий Африкадан келган араблар Иберия ярим оролига кириб келган ва Ислом тарихида энг шарафли битиклардан бирини ёза давоми...

3609 11:11 / 07.01.2020
Зиёд Намирий вафоти яқинлашганда шундай деди .Ўлим яқинлашмаганда бу сўзларни ҳеч қачон айтмасдим. Аллоҳга қасамки, ўлим ёди қалбимни тилкапора қилди. Ҳатто мени давоми...

2111 08:00 / 18.02.2020
Маълумки, ҳаж амали ndash Ислом динимизнинг беш асосий фарзларидан биридир. Ҳаж ndash молиявий ва жисмоний ибодат бўлиб, қодир бўлган мўминмусулмон киши умрида бир давоми...

5332 11:09 / 12.07.2019
75 ndash .Аллоҳнинг Китобида қонқариндошлар бирбирларига меросхўр бўлишга ҳақдорроқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир.Анфол сураси75 давоми...

4122 10:33 / 18.04.2017
Аудиолар

211042 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130302 14:35 / 11.08.2021