1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент интервьюсига муносабат

16:00 / 24.08.2021 2189 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлигига асосланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фариза Шом, Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор:

– Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатни диққат билан ўқиб чиқдим. Аввало, Малайзия Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий соҳада, шунингдек, виждон ва дин эркинлигини таъминлаш, дин соҳасини эркинлаштириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлашни истардим.

Дарҳақиқат, сўнгги беш йилда Ўзбекистон учун жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида мураккаб ўзгаришлар даври белгиланди. Шу нуқтаи назардан ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ўзбек илоҳиётчилари ва мутафаккирларининг илмий-маънавий меросини янада чуқур ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида эътиборга лойиқдир.

Фақат сўнгги йилларда Ўзбекистонда йирик илмий муассасалар ўз фаолиятини бошлади, улар орасида Самарқанддаги Имом Бухорий ва Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Тошкентдаги Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам бор.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ўзбек халқининг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ. Марказнинг янги биноси Марказий Осиёда меҳнат қилиб, жаҳон маданияти ва мусулмон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим ва мутафаккирларнинг улкан билим ва ижод қатламини тўплаши мени руҳлантиради.

Шу ўринда аминманки, янги Ўзбекистон қурилиши ислом оламининг буюк мутафаккирларининг ноёб маданий меросини чуқурроқ ўрганиш билан давом этади, бу эса, шубҳасиз, мамлакатда Учинчи Ренессанс даврининг қайта тикланишига замин яратади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Германия Ички ишлари вазири Хорст Сихофер эртага ndash 28 ноябрь куни Берлинда бошланадиган Ислом конференцияси олдидан мусулмонларни қувонтирувчи баёнот берди. Бу давоми...

3719 18:07 / 27.11.2018
Ўзбекистон суперлигасиниг навбатдаги ўйини Машъал Локомотив клублари ўртасида ўтказилди. .Муборакдаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон давоми...

3187 10:52 / 07.05.2021
27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан ўтказилган байрам тадбири доирасида .Ойлар давоми...

2845 10:27 / 28.06.2019
10 сентябр куни Москвадаги Шарқ давлат музейида .Зиёратгоҳлар тасвирлари, кўргазмаси тақдим этилади. Кўргазмада 1819 асрларга оид ислом қўлёзмаларининг аввалги давоми...

1995 14:00 / 09.09.2021
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021