1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланди

17:24 / 26 июнь 628 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда бир қатор таниқли устозлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, интернетда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, ҳамда «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугунги кунда оммавий ахборот воситалари зиммасидаги масъулият нечоғлик муҳим эканини эслатиб, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир охирида маърифат улашиш йўлида фаол ҳаракат қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва даврий нашрларга, улар қатори «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

DSC02744DSC02755-2

Ушбу юксак эътироф ва тақдирлов учун муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда у киши бошчилигидаги жамоага самимий ташаккуримизни изҳор қиламиз.

Қуйида муфтий ҳазратларининг ташаккурномаларини тақдим этамиз:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилишга қўшаётган ҳиссаси учун «Islom.uz» сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланади.

Халқимиз манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини ҳис қилиб яшайдиган сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқдир. Масъулиятли ва шарафли вазифада хизмат қилаётган сиз жонкуярларимизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ҳамда улкан зафарлар тилаймиз. Сизларнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ижодий ишларингизда Ҳақ таоло мададкор бўлиб, куч-қувват ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
шайх Нуриддин Холиқназар

Фурсатдан фойдаланиб «Hilol-Nashr» нашриёти ва islom.uz сайти жамоаси барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклаб қолади!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент вилояти вакиллигида бош имомхатиб вазифасида хизмат қилган, давоми...

2204 14:15 / 04.04.2022
Истанбулда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган .АлМавлид алНабий, анъанавий исломий санъат кўргазмаси очилди. Бу давоми...

2118 15:55 / 11.11.2019
Янги эълон қилинган MastercardCrescentRating Global Muslim Travel Index GMTIнинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда давоми...

1417 13:42 / 09.06.2023
Янги Ўзбекистонда илмфан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни давоми...

2148 08:00 / 27.08.2021
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021