1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинг!

15:00 / 14.07.2021 2374 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нима?

Намоз ўқимайдими?

Гап қайтарадими?

Айтган ишингизни қилмайдими?

Сўроқсиз кўчага чиқадими?

Болаларга яхши қарамайдими?

Телефонда онаси, жигарлари билан кўп гаплашадими?

Гап ташийдими?

Ўғрилик қиладими?

Покликка эътибор бермайдими?

Мода кетидан қувадими?

Сизни таом ва хушмуомала билан кутиб олмайдими?

Уйига борганда сиздан сўрамай холасиникига кетадими?

Ушбу сабабларнинг аёлдан содир бўлиши оилада низо чиқишига олиб келиши мумкин.

Аммо шуларнинг ичида Намоз ўқимаслиги, ўғрилик қилиши, сўроқиз кўчага чиқиши янада оғирроқ жиноятдир.

Лекин аёлингиз шулардан қай бирини қилса ҳам уни бошқача йўл билан тартибга чақирса бўлмайдими?

Аллоҳ таолога тақво қилишни, охиратни эслатиш, Аллоҳнинг, фаришталарнинг лаънатини эсига солиш, насиҳат, ётоқни бир хонада алоҳида қилиш, қариндошидан ақллироғини чақиртириб насиҳат қилдириш кабиларни қўлласа бўлмайдими?

Нега уришни айтмадим? Чунки оятда айтилган уриш биз сўз юритаётган, кўпчилик қўллайдиган уриш эмас.

Кўпчилик уриш деганда тепиш, кўкартириш, муштлаб уриш, сочидан судраб дўппослашни тушунади.

Йўқ, асло ундоқ эмас!

Оятда айтилган уриш бармоқ ёки мисвок билан аёлнинг биқинига туртиш, танбеҳ оҳангида “Нега Намозингни ўқимадинг?! Тур ўрнингдан, таҳорат олиб ўқиб ол! Аллоҳга тавба қил! Сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишни истайман, бундоқ қилсанг жаннатда қандай бирга бўламиз?!” дейиш, сиёсат қилиш, танбеҳ бериш. Валлоҳу аълам.

Аммо аёлнинг уй ишларига алоқадор баъзи камчилигига кўз юмиш лозим бўлади.

Унутманг, аёлни росмана дўппослаш, тепиш бирор жойда айтилмаган.

Аксинча, аёллар борасида Аллоҳ таолодан қўрқиш, уларга яхши муомалада бўлиш буюрилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинг! Зеро сизлар уларга Аллоҳнинг калимаси ила эришдингиз ва фаржларини ҳалол қилиб олдингиз» деганлар.

Бошқа бир ҳадисда энг яхши мусулмон аҳли аёлига яхшилик қиладиган киши экани айтилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларимиз, у зотдан намуна олайлик!

Аёлини болалар олдида уриш болаларнинг қалбида отага нисбатан ёмон хотира қолишига сабаб бўлади.

Илтимос, аёлингизни болалар борлигида ҳам, йўқлигида ҳам урманг!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёллардан бири айтади .Мен билан дугонам .Набаъ, яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи давоми...

5080 09:00 / 03.12.2023
Хурмо меваси инсон саломатлиги учун кони фойда. Айниқса, ҳомиладор аёллар хурмо мевасини истеъмол қилиши улар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Шифокорлар ҳомилали, давоми...

2802 11:28 / 16.07.2022
ДавомиIIIАна шу тижорий сафардан келган Хадийжанинг хизматкори Майсара бор кўрганбилганларини хожасига хабар қилди. Шундан кейин ўткир ақл эгаси Хадийжа бинти давоми...

2721 19:03 / 12.10.2018
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ёш бўлишларига қарамай, жангларда ҳам фаол иштирок этганлар. У киши биринчи бор Уҳуд жангида қатнашганлар. Оиша онамиз розияллоҳу давоми...

3128 12:08 / 14.11.2018