1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Умму Исмоил - Ҳожар онамиз (биринчи мақола)

15:00 / 02.12.2020 2298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал ва чиройли Ҳожар муборак Миср ерида бундан 4000 йил аввал дунёга келган эдилар. Фақир бир оилада униб ўсдилар. Гўзалликлари, зукко ва одобли эканликлари атрофга ёйилди. Подшоҳ Ҳожарни қасрига келтирди ва ўзига хизматчи қилиб олди. Ҳожар подшоҳ қасрида аёллар билан бирга яшадилар. Ихлос билан хизмат қилдилар. Лекин подшоҳ ўта золим эди. Кўп аёллар билан фаҳш ишларга берилар, хотинларни яхши кўрарди. 

Бир куни аёллардан у қасрга бошқа бир гўзал, солиҳа аёл келганини эшитиб қолди. Кўп ўтмай подшоҳ бу аёлни келган жойига қайтаришни аскарларига амр қилди. Бу аёл Сора онамиз эдилар. Подшоҳ унга хизматкор қўшиб беришни буюрганди. Аскарларнинг кўзи Ҳожар онамизга тушиб қолади. Юзларидан солиҳа, тақводор эканликлари кўриниб турарди. Раҳм қилиб, уни золимнинг қўлидан, фоҳишалар даврасидан қутқаришди. Ҳожар онамиз бу ишдан ўта қувондилар. Аллоҳга шукр қилиб, етти йил Сора онамизга сидқидилдан хизмат қилдилар. Ҳазрати Сора жорияларини Иброҳим алайҳиссаломга олиб бердилар. 

Итоатли ходима 

Ҳожар ва Сора Иброҳим алайҳиссалом билан Мисрда оз муддат яшаб, Фаластинга кўчиб кетишди. Ҳожар Сора онамизга сидқидил билан хизмат қилдилар. Сора ҳам Ҳожар онамиздек ахлоқи гўзал, ширинсўз, садоқатли инсонни ҳали кўрмаган эдилар. Буюрилган ҳеч бир ишни оғир санамайдиган Ҳожар гап қайтармасдилар, ихлос билан хизмат қилардилар. 

Иброҳим алайҳиссалом жорияларини ягона Аллоҳга итоат ва ибодат қилишга чақирдилар. Ҳожар жону дил билан иймон келтирдилар. Билдиларки, албатта Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг расулидирлар! Золимнинг қўлидан қутилиб, солиҳа, мўмина Сора ва Аллоҳнинг расули Иброҳим алайҳиссаломга хизмат қилиш насиб этганига Аллоҳга шукрлар қилдилар ва Аллоҳнинг улуғ пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломга хизмат қилиш буюк неъмат эканлигини билдилар. 

Иккинчи хотин 

Ойлар, йиллар ўтди. Ҳожар онамиз бу оилада Сора билан бирга яшадилар. Оиланинг камчилиги фарзандсизлик эди. Бир куни Сора онамиз: «Эй Ҳожар, мен сени Иброҳим алайҳиссаломга бермоқчиман, шояд, фарзанд туғиб бериб, уни шод қилсанг. Сендан ҳеч ёмонлик кўрмадик», дедилар. Бу таклифга ҳайрон бўлган Ҳожар онамиз ҳам хурсанд бўлдилар. Улуғ пайғамбарга аёл бўлиш улуғ бахт, лекин Сора Иброҳим алайҳиссаломни қизғонмасмикинлар, деб қўрқдилар. Аммо бу иш заруратдан эканлигини тушундилар. 

Шундай қилиб, Сора онамиз жорияларини Иброҳим алайҳиссаломга бердилар. Кунлар ўтиб, Ҳожар ҳомиладор бўлдилар. Соранинг рашклари кундан-кун зўрайди. Ҳожар чиройли, ширин ўғил туғиб бергандилар. Оталари унга Исмоил деб исм қўйдилар. Ҳожар онамиз шу фарзанд бахтидан жуда шод эдилар. 

Ҳожар саҳродалар 

Ҳожар онамиз туққанларидан кейин Иброҳим алайҳиссалом янада муҳаббатли бўлдилар, ўғилларини жуда кўп суярдилар. Буни кўриб Сора онамизнинг рашклари кучаярди. Бунга чидай олмасдан бир куни ўғли ва онасини узоқроққа ташлаб келишни буюрдилар. Иброҳим алайҳиссалом ўйланиб қолдилар. Аллоҳ уларни Макканинг саҳросига олиб боришни Иброҳим алайҳиссаломга амр қилди. Буларнинг ҳаммаси Унинг хоҳиши ва ҳикмати эди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига лаббай, деб хотинлари ва ўғиллари билан узоқ йўлга тушдилар. Улар узоқ йўл юриб, тоғлар орасидаги бир водийга етиб келишди. Бу ерда ҳеч ким кўринмас, сув, экин, ҳаёт аломатларидан асар йўқ эди. Гўдак Исмоил эса фақат онасини эмар эди. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг олдига сув ва хурмо қўйиб, Фаластинга қайтаётганларида, Ҳожар онамиз ҳайрон бўлиб ва қўрқиб: «Эй Иброҳим, қаерга кетяпсиз, бу водийда ҳеч нарса йўқ-ку, бизни кимга ташлаб кетяпсиз?» дедилар. Иброҳим алайҳиссалом жавоб бермадилар. Ҳожар бу сўзларни кўп марта такрорладилар, ул зот эса жим эдилар! Ҳожар онамиз бу Аллоҳнинг амри эканлигини ҳис қилдилар. Ахир у зот Аллоҳнинг расули! 

Ҳожар Иброҳим алайҳиссаломга: «Бу Аллоҳнинг амрими?» дедилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», дедилар. Кучли иймон соҳибаси Ҳожар: «Агар Аллоҳнинг амри бўлса, мен Унга таваккал қиламан. У мени зое қилмайди, ташлаб қўймайди», дедилар.

Иброҳим алайҳиссалом қўлларини баланд кўтариб: 

رَّبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُواْ الصَّلاَةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِّنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُم مِّنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ۝

«Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир қисмини - ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар, деб (шундай қилдим). Бас, Сенинг Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд, шукр қилсалар» (Иброҳим сураси, 37-оят), деб дуо қилдилар.

Сўнг Фаластинга қайтиб кетдилар. Ҳожар онамиз эмизикли болани кўтариб, Иброҳим алайҳиссаломнинг орқаларидан қараб қолдилар. Кейин ўтириб, хурмо едилар, сув ичдилар, Исмоилни эмиздилар. Икки кундан сўнг хурмо ҳам, сув ҳам қолмади. 

Кўкракларидан сут ҳам келмай қолди. Оч ва чанқаган Исмоил қаттиқ йиғлай бошлади. 

Болани ерга қўйиб, Сафо тоғига чиқиб қарадилар, сув йўқ! Марвага чиқиб қарадилар сув йўқ! Етти бор югуриб, икки тоғ орасида сув қидирдилар. Бола эса қаттиқ чанқаганидан бетиним йиғларди.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VТўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру хотиндан бошқа кишилар ҳам бор эди.Хадийжа бинти давоми...

3114 16:02 / 15.10.2018
Савол Ассалому алайкум Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганмиЖавобndash Ва алайкум ассаломАбдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

4532 07:49 / 04.01.2021
VРамазони муборакда Бадрда эришилган ғалаба мусулмонлар учун тарихий аҳамиятга эга эди. Ўша шонли ғалабадан кейин мусулмонлар жамияти тарих саҳнасига катта куч давоми...

2215 17:00 / 09.02.2019
Умму Ҳоний Ҳонеъ Фотима бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳо таниқли саҳобиялардан. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро ва Меърож воқеалари шу аёл хонадонида содир давоми...

1905 17:00 / 13.02.2021