1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим 145-дарс. Қуръони каримни таржима қилиб бўлмайдими? (иккинчи мақола)

17:00 / 13.07.2021 4202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вақт ўтиши билан «Араб тилини билмайдиган мусулмонлар Қуръони Карим маъноларини қандай ўрганадилар?» деган савол пайдо бўлдиГап таржимага бориб тақалди. Лекин уламолар бир овоздан «Қуръони Каримни таржима қилиб бўлмайди», деб туриб олдилар. Уларнинг фикрларича, Қуръони Карим илоҳий, мўъжиза калом бўлиб, унга ўхшаш арабча калом келтириш имкони бўлмаганидан кейин унинг мақсадини бошқа тилда, айни шаклда баён қилиш имкони ҳам йўқ эди. Қуръони Карим савиясида бўлмаган нарсани Қуръон деб аташ эса мутлақо мумкин эмас. Энг муҳими, Қуръони Карим таржимаси, деган даъво билан кишиларни ҳақиқий Қуръондан узоқлаштириш хавфи туғилиши мумкин эди. 

Ушбу ва шунга ўхшаш мулоҳазалар асосида «Қуръони Карим таржимаси мумкин эмас» деган қатъий қарор чиқди. Шунинг учун ҳам қадимда бошқа тилларда Қуръони Каримга ёзилган тафсирлар ёки тушунтиришларни учратамиз-у, аммо Қуръони Карим оятларининг бевосита таржималарини деярли учратмаймиз. 

Ушбу ҳолатнинг ёрқин намуналаридан бири ўтган милодий асрнинг биринчи чорагида бўлиб ўтган. Ислом ва Қуръонга хайрихоҳ бўлмаган тарафлардан бири ўз тилида Қуръони Каримга битта тафсир ва битта таржима ёзилишига буюради. 

Ўша пайтнинг етук кишиларидан бирлари тафсир ва яна бирлари таржима ёзишга ихтиёр қилинадилар. Таржимон ишни бир оз юриштирганидан сўнг Мисрга боради. Мисрлик уламолар у кишига қилинаётган таржима Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун хизмат қилмаслигини, аксинча, ўта хатарли иш бўлиб, шу таржима воситасида катта бир мусулмон халқни ҳақиқий Қуръони Каримдан узоқлаштириш нияти ҳам йўқ эмаслигини анг­латадилар. У киши юртига қайтиб бориб, қилган таржимасини куйдириб ташлаб, «Мен Қуръони Каримни таржима қила олмас эканман», деб айтади.

Демак, милодий йигирманчи асрнинг бошларигача Қуръони Каримнинг таржимасига расмий рухсат берилмаган. Яъни исломий сиёсатда бу иш марғуб иш ҳисобланмаган. Уламоларимиз бу ишни жоиз, деб фатво бермаганлар. 

Замон ўзгариб, турли халқлар орасидаги алоқалар ривожланиши асносида Ғарб халқлари ҳам мусулмонлар билан борди-келди қилишга ўтдилар. Мазкур борди-келдилар мустамлакачилик асосида бўлганлиги ҳаммага маълум. Бу омил барча алоқаларга ўз соясини солиб туриши ҳам сир эмас. 

Худди ўша омил юзасидан Ғарб халқлари Қуръони Каримни ўз тилларига таржима қилишни бошладилар. Мусулмон халқлари ичида мустамлакачилик сиёсатини олиб борувчилар учун Қуръони Каримнинг маъноларини билиш жуда ҳам зарур эди. 

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим маънолари асосан Ғарб мустамлакачилигининг содиқ аскарлари – шарқшунослар томонидан таржима қилинганини кўрамиз. Улар мазкур таржималарни ўзларича, ҳавои нафслари хоҳлаганича қилдилар ва уларни Қуръон деб номладилар. Улар кўпроқ асл арабча матндан эмас, бошқа тилларга қилинган таржималардан ўз тилларига ўгирганлари ҳам сир эмас.

Ана шу таржималарни нафақат мустамлакачилар, балки уларнинг тилини биладиган баъзи мусулмонлар ҳам ўқий бошладилар. Чунки ҳар бир мусулмонда Қуръони Карим маъноларини билиш орзуси бўлиши турган гап. Шунингдек, ҳар бир мусулмон ҳам араб тилини билмаслиги ҳам аниқ гап. 

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.Ушбу ояти каримадаги .фитна, давоми...

4278 05:00 / 23.01.2017
1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Аввалида давоми...

4186 05:00 / 23.01.2017
42. Улар жонжаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки давоми...

5193 05:00 / 23.01.2017
55. Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

6060 05:00 / 23.01.2017