1447 йил 4 шаъбон | 2026 йил 23 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 20 июль куни нишонланади

20:30 / 13.07.2021 3196 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.

«Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгилансин», дейилади президент қарорида.

Қарор билан вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилди.

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–6122-сон фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ–6222-сон фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) дам олиш кунлари мос равишда 21 ва 22 июль кунларига кўчирилади. Ушбу кунлари иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар учун дам олиш куни бўлади. Бундан ташқари, 20 июль куни Қурбон ҳайити муносабати билан дам олинади. Шундай қилиб, ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун: 20, 21 ва 22 июль кунлари дам олишади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, AzonTV ndash илмиймаърифий онлайн телеканали томонидан Республикамиз бўйлаб Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси давоми...

1863 09:45 / 16.05.2021
Пешин намозидан кейинги маърузалар одамлар маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширмоқда.Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари давоми...

2322 15:00 / 13.07.2021
Иордания ҳукуматининг мамлакатда Қуръони Каримни ҳимоя қилиш буюк иттифоқи фаолиятига шартлар қўйиш тўғрисидаги қарори кенг танқид қилинди.Ал Қудс Ал Арабий давоми...

1817 08:51 / 08.10.2021
Ҳурматли Islоm.uz жамоаси Сизларни 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод давоми...

1529 16:09 / 27.06.2024