1447 йил 4 шаъбон | 2026 йил 23 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи мўмин-мусулмонларга маънавий туҳфа бўлмоқда

15:00 / 13.07.2021 2322 pdf Ўқиш режими + -

Пешин намозидан кейинги маърузалар одамлар маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширмоқда.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Чиноз туманидаги “Саидраҳмон тўра”, ЎМИ раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов “Янги Чиноз”, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Оққўрғон туманидаги “Эрбўта қози”, Тошкент шаҳридаги “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Янги маҳалла”, Тошкент шаҳридаги “Тўхтабойвачча” масжиди имом-хатиби Зокиржон домла Шапифов “Ўнқўргон” жоме масжидга ташриф буюриб, маърузалар қилиб беришди.

Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.






Бугунги ташриф асносида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марзкази масъул ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Чиноз тумани “Қози” маҳалласида бунёд этилаётган “Қози маҳалла” янги масжид қурилиши жараёнини кўздан кечиришди.








Уламолар уста-қурувчиларга зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди. Янги жоме ичга тушиши билан ўз бағрига 4 минг намозхонни сиғдира олади.

Аллоҳнинг байти тез орада фойдаланишга топширилишини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Қирғизистон пойтахти Бишкекда Сундус номли исломий болалар боғчаси очилди Бу ҳақда iqna манбаси хабар берди.Унда болаларга Қуръоннинг қисқа суралари, давоми...

2570 19:30 / 04.02.2021
Қардош қозоқ тилига таржима қилинган .Руҳий тарбия, китобининг .Покланиш, номли биринчи жузи тақдимоти ҳақида кеча хабар қилгандик. Айни пайтда Алмаата шаҳридаги давоми...

485 12:55 / 15.11.2025
Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни давоми...

3773 15:57 / 04.06.2022
Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия олий таълим вазири Моҳамед Халид Нордин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. Суҳбат давоми...

1979 17:01 / 23.03.2023