1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нон сотувчи қиз

18:00 / 11.07.2021 4292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеа Суданнинг Рифий ал-Маноқил деб номланган минтақасида бир муаллим билан бўлиб ўтган.

Муаллим қизлар ибтидоий мактабида геометриядан дарс берар экан. Бир куни у мактаб деразасидан кўринишидан беғуборлиги кўриниб турган кичкина қизчани кўриб қолади. У онаси пишириб берган нонларни сотар экан. У мактаб ёшига етган, аммо оилавий шароити туфайли мактабга бормаган эди. Унинг тўртта ака-укаси бўлиб, отаси вафот этган экан. У тирикчилик учун онасига ёрдам берар экан. Укаларини мактабга киришларини, ўқишларини жуда-жуда истар экан.

Муаллим бир куни қизларга геометриядан бир масалани шарҳлаб турганда, нон сотувчи қизча мактаб деразасидан мўралади. Муаллим ўқувчиларга бир қийин масалани бериб ким тўғри жавоб берса унга мукофот беришини айтди. Муаллимнинг саволига ҳеч бир ўқувчи жавоб бера олмади. Шунда нон сотувчи қизча саволга жавоб бермоқчи бўлиб деразадан қўлини силкитиб: «Устоз, устоз!», дея бақирди. Муаллим унга жавоб беришига рухсат берди. Қизча саволга жавоб берди. Унинг жавоби тўғри эди.

Ана шундан кейин муаллим унга эътибор бера бошлади. У ўзининг хос маблағидан мактаб учун унга нима керак бўлса барчасини олиб берди. У мактаб мудири билан гаплашиб у қизчани имтиҳон билан мактабга қабул қилишини сўради. Маслаҳатдан сўнг уни бирданига учинчи синфга тингловчи сифатида қабул қилишга қарор қилишди. У бошқа устозлар билан ҳам гаплашиб уларнинг дарсини ҳам тинглаши учун рухсат олди. Улар бунга рози бўлишди. Муаллим бу қарорни қизчанинг онасига етказди.

Имтиҳонлар натижаси ҳайратланарли бўлди. Қизча мактаб бўйича биринчи ўринни олди. Хуллас, муаллимнинг эътибори ва ёрдами билан қизча ибтидоий босқичдан токи санавий босқичга ўтгунича яхши ўқиб борди.

Муаллим ишлаш учун Суданни тарк қилишига ва хорижга чиқишига тўғри келди. Қизча билан алоқаси узилиб қолди. Қизчанинг укаларидан бири катта бўлиб аравада сув сотиб унинг харажатларини қоплаб турди.

Хуллас муаллим билан ўн беш йилча кўришмади. Шунча йил ўтиб муаллим яна Суданга қайтди. Унинг Хартумдаги тиббиёт университетида бир ҳамкасби бор эди. У муаллимдан университетга ишга келишини талаб қилди. Бир куни муаллим университет ошхонасида турганида бир қиз унга узоқ тикилиб қолганини сезди. Муаллим унинг нега бунча термулиб қолганининг сабабини била олмади. Муаллим дўстидан бу қизни таниш-танимаслигини сўради. Дўсти деди:

-Албатта танийман. Бу қиз тиббиёт факультетининг профессори-ку!

Шунда ҳалиги қиз югуриб келиб муаллимнинг қўлларини ўпа кетди. У ҳўнграб йиғлар эди. Ошхонадаги барча инсон уларга қаради. Ҳамма муаллимни қизнинг отаси деб ўйлади. У қиз йиғидан ўзини тийиб деди:

- Устоз! Мени танимадингизми? Мен синиб парчаланган бир инсон эдим. Сиз у синиқлардан бутун бир инсонни бино қилдингиз. Менинг мактабга киришимга сиз сабаб бўлгансиз. Ўз молингиздан менга сарф қилгансиз. Буларнинг барчаси аввало Аллоҳнинг фазли, қолаверса сизнинг эътиборингиз, инсонийлигингиз туфайли бўлди. Мен қизингизман!

Муаллим айтади: «Шу онларда биринчи бор ўзимни устоз ва инсон ҳис қилдим!».

Саломлар бўлсин бунақанги устозларга! Бизнинг қалбимизга ҳаётнинг маъносини эккан зотларга минглаб саломлар бўлсин!

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

Абдулқодир Полвонов тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Аллоҳ таолонинг .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг, ва .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган давоми...

3370 09:20 / 07.08.2019
Интернетдан ҳаддан ортиқ фойдаланиш ва виртуал тобелик оилавий ҳаётга зарба бериши, ҳатто ажримларга сабаб бўлиши ҳам мумкинrdquo, дейди руҳшунос олимлар. давоми...

3717 12:00 / 25.04.2019
Шаръий узрлар.Авратга қарашни мубоҳ қилувчи узрлар ўнтадир.1. Биронтасининг зиёнига гувоҳлик қилмоқ ниятида. Масалан, зино қилувчиларни шахсини билиб олиш учун, давоми...

3293 17:10 / 13.05.2019
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон давоми...

4721 12:40 / 11.05.2019
Аудиолар

211103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130361 14:35 / 11.08.2021