1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар

11:00 / 11.07.2021 4941 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда «Нисо» (Аёллар) деган сура бор.

*****

Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

*****

Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

*****

Агар эр хотинига хиёнат қилса, эрни тошбўрон қилиб ўлдирилади.

*****

Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

*****

Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

*****

Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

*****

Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

*****

Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

*****

Агар эр аёлига «Сен менга онамнинг орқаси кабисан» деб қўйса, қул озод қилади, агар қул тополмаса, 60 кун кетма-кет рўза тутади, агар рўза тутолмаса, 60 та мискинга таом улашади.

*****

Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

*****

Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

*****

Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

*****

Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

*****

Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

*****

Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

*****

Аёлини зинода айблаган киши, агар шу гапига тўртта гувоҳ келтира олмаса, ўзи саксон дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди.

*****

Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

*****

Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

*****

Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Умму Салама розияллоҳу анҳодан сўралди .Аёл киши қандай кийимда намоз ўқийди, .У химорда ва бутун жисмини тўсиб, икки қадамининг устини бекитиб давоми...

2999 16:33 / 18.09.2024
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг барча сифатлари ҳам камолот сифатларига дахлдор эканига шубҳа бўлиши мумкин эмас. У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан давоми...

12980 11:20 / 08.01.2019
Баҳор келиб, табиат келинчак мисол сепини ёйган, атроф муаттар бўй ва қушларнинг шодиёна куйларига тўлган гўзал кунларнинг бири. Болалар боғчасидан хиёбон оралаб давоми...

3311 17:30 / 18.05.2019
Тарвуз ва қовун сотадиганларни ҳеч кузатганмисиз. Улар доим тарвуз ёки қовуннинг энг катта ва ширинини чақмоқлаб, ўртасидан кесиб, харидорлар кўрадиган тарзда давоми...

5680 14:00 / 25.07.2022