1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажойиб ечим: адабий дам олиш

11:00 / 06.02.2019 3717 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Истанбулда бутун дунёга машҳур бўлган жуда кўп гўзал жойлар бор. Султон шаҳрининг ажойиб ва чиройли масканлари қаторига китоб шаклида безатилган ўриндиқларни ҳам қўша оламиз.

Бу каби ўриндиқларнинг ҳар бирида турк адиблари томонидан ёзилган адабий жанрдаги китоблардан иқтибосларни ўқишингиз мумкин.

Ушбу ўриндиқлар бутун Истанбулда жойлашган бўлиб, улар орқали нафақат кутубхоналар ва китоб дўконлари, балки шаҳар кўчаларида ҳам энг яхши туркий асарлар билан танишиш имкони яратилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу ноодатий «китоблар»нинг ҳар бири адабий асарларнинг энг қизиқарли жойидан иқтибослар келтирилган бўлиб, уни ўқиган инсон китобнининг ҳаммасини ўқиб чиқишга уриниши турган гап.

Ушбу йўл билан Истанбул маъмурияти ёшларда ўқишга бўлган қизиқишни оширишга эришмоқдалар. Бу ноодатий ёндашув нафақат Истанбул аҳолисини, балки шаҳарга келган сайёҳларни ҳам жуда қизиқтириб қўйди. Султон шаҳрининг меҳмонларидан деярли ҳеч ким бу ажойиб конструктив ёндашувлар олдидан бефарқ ўтмаётгани ҳам эътиборга молик.

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўзингизни дуои бад қилманг. Авлодларингизни дуои бад қилманг. Ходимларингизни давоми...

2384 09:30 / 25.04.2019
Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган давоми...

4602 11:00 / 15.03.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг давлатни ҳидоятга эргашган хулафои рошидинлар бошқардилар. Улар Аллоҳ маърифатига эга олим, ҳукм чиқаришда етук давоми...

3229 15:10 / 18.05.2019
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач ndash яъни ҳижратнинг ўн давоми...

3284 12:00 / 03.05.2019