1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия президентининг фаластинлик таржимонни танлаши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан юқори баҳоланди

15:00 / 23.06.2021 2862 pdf Ўқиш режими + -

Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувида унга ҳамроҳлик қилган таржимони кўпчиликни эътиборини тортди. Бу ҳақда el shuruk янгиликлар сайти хабар беради.

Эрдўған «Фотима Кавакчи Абу Шанаб» номли халқаро муносабатлар бўйича фаолият юритаётган мутахассисни танлади. У орқали у онасининг хотирасини улуғлашни хоҳлади.

ОАВ манбаларига кўра, Фотима Кавакчи асли Фаластин ва Туркия парламентининг биринчи ҳижоб кийган аъзоси Мерве Кавакчининг қизи.

Фотиманинг онасига 1999 йилда президент Сулаймон Демирел ҳижоб туфайли парламентга киришни тақиқлаган эди. Кейинчалик, Туркия ҳукумати уни Туркия фуқаролигидан маҳрум қилди. Бу эса мамлакатда жиддий сиёсий инқирозни келтириб чиқарди.

Шундан сўнг, Мерве Кавакчи АҚШга кўчиб келгунига қадар бутун Туркия бўйлаб босим остида қолди, аммо кейинчалик ўша мамлакатга қайтиб келди.

ОАВ фаолларининг таъкидлашича, Эрдоған Кавакчининг Туркия фуқаролигини тиклаш ва парламентдан четлатилиши учун товон пули сифатида уни Малайзиядаги Туркия элчиси этиб тайинлаш орқали ишонч ва обрўсини тиклаган.

Шунингдек, Туркия президентининг фаластинлик таржимонни танлаши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан юқори баҳоланди.

Бошқалар, Эрдоғаннинг Байден билан учрашувда Фотимани ўзининг таржимони сифатида танлаганлиги, Эрдўған учун инсон фикрлари ва ғояларини ҳурмат қилишга, инсоннинг ташқи кўринишига, Ислом душманларига ва аёллар рўмолларига нисбатан сезгир бўлмасликни ўргатишдир.

Фотима Кавакчи Америкада таҳсил олган ва шу ерда турли сиёсий ва диний ташкилотларда ишлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли юртдошларҲафтанинг сешанба ва жума кунлари .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида, шом намозидан сўнг сийрат суҳбатлари давом этади. давоми...

1668 13:00 / 24.05.2021
Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани қораланди. 25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77сессиясининг ялпи давоми...

1762 00:18 / 30.07.2023
Мақола мавжув эмас

5858 05:00 / 11.03.2017
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2257 14:26 / 12.12.2020
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021