1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми давом этмоқда

09:50 / 23.11.2018 2414 pdf Ўқиш режими + -

 22 ноябрь куни Самарқандда бошланган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва Истанбулдаги минтақавий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусидаги форумда миллий ва хорижий экспертлар, парламент ва суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳисоботлар тақдим этиш ва кейинги ҳаракатлар бўйича давлат мувофиқлаштириш органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ходимлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирга Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Марказий Осиё давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Мўғулистон, Афғонистон каби қатор мамлакатлардан вакиллар ташриф буюрган, деб хабар беради ЎзА.

Кечанинг ўзида Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев томонидан ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати ҳам тингланди.

Давлатимиз раҳбари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олиб бораётган салмоқли фаолиятига юқори баҳо берар экан, жумладан шундай деди: “Таъкидлаш жоизки, 70 йил аввал қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бутун дунёда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш борасида янги имкониятлар очди.

Афсуски, бугунги кунда биз барчамиз ана шу ижобий жараёнга тўсқинлик қилаётган мураккаб ва зиддиятли тенденциялар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Бу ўринда жаҳонда, жумладан, Жануби-Шарқий Осиёдан тортиб Яқин Шарққача бўлган маконда қуролли тўқнашувлар кучайиб, ўзаро ишончсизлик ва низолар, миллатлар ва конфессиялараро ихтилофлар чуқурлашиб бораётгани, барқарор тараққиётга қарши бошқа глобал таҳдид ва хатарлар ҳақида сўз бормоқда.”

Шунингдек, ер юзининг энг кўп аҳолиси истиқомат қиладиган Осиё минтақасининг келажаги борасида тўхталиб:

“Шу маънода, бизнинг қатъий ишончимизга кўра, жами 4,5 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Осиё минтақасининг келажаги кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга тайёр бўлишга, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича самарали минтақавий механизмни шакллантиришга боғлиқ”, деди Давлатимиз раҳбари.

БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2017 йил ноябрь ойида Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро анжуманнинг узвий давоми эканини қайд этиб, бу галги тадбир нафақат минтақа халқлари, балки бутун Осиё учун аҳамиятли эканини таъкидлади.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаол минтақавий ташқи сиёсат олиб бораётгани иқтисодий алоқаларни ривожлантириш билан бирга, тарихан дўст ва қардош халқларни янада яқинлаштирмоқда, – деди Наталья Герман. – Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларидан ўтиб-қайтиш режими соддалаштирилиши, транспорт-логистика тармоғидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, аввало, оддий одамлар манфаатига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, ушбу мамлакатдаги аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни ҳам олқишлаш лозим. Шу жиҳатдан Самарқандда ўтаётган мазкур форум тарихий аҳамиятга эга.

ЎзА берган хабарга кўра, Форумда, шунингдек, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси Георгий Церетели, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг махсус вакили Адам Абделмула ва бошқалар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бугунги кунда халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Бугун Форум ўз иши давом эттирмоқда.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий фиқҳи мактаби қандай шаклланган, ҳанафий фиқҳининг далилллари қай даражада, Aҳли сунна вал жамоа деганда кимларни тушуниш лозим, Қуръони карим ва ҳадиси давоми...

1277 15:00 / 16.03.2021
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

3697 04:23 / 04.06.2023
Жакарта ndash Индонезияда шариатга мувофиқ келадиган сармоявий маҳсулотлар учун янги онлайнбозор ташкил қилинди. Бу ҳақда salaamgateway.com сайти хабар давоми...

1160 15:00 / 24.07.2019
Аввал хабар берганимиздек, Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Мохд Асри Бин давоми...

3619 06:08 / 24.09.2018
Аудиолар

120828 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42396 14:35 / 11.08.2021