1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони каримни қалбга жо айлаб…

11:01 / 03.11.2018 2561 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун энг улуғ ва энг шарафли китобдир. Шунга кўра уни ўқиб, ёдлаб амал қила олган бандалар умматнинг энг шарафлиси ва энг улуғи ҳисобланар экан. Хусусан, Қуръони карим зийнати билан безанган инсонлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар.

Тошкент Ислом институтида октябрь “Қуръон қироати ва тажвид фан ойлиги” муносабати билан АТТБ ходимаси Д.Каримова томонидан талаба қизлар ўртасида “Қуръони каримни қалбга жо айлаб” мавзусида иншо ва мақолалар танлови эълон қилинган эди. Жорий йилнинг 2 ноябрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Муборак жума маърузаси билан бошланган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муҳтарама Улуғова ва институтнинг аёл устоз-ходималари ҳамда талаба қизлар иштирок этди. Танлов иштирокчиларининг ижодий ишларини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари текшириб баҳоладилар.

Танлов натижасига кўра:

1-ўрин: 2-курс талабаси Раҳмонова Мадина “Фарзандингизга Қуръон ўргатинг”.

2-ўрин: 2-курс талабаси Парпиева Маҳлиё “Қуръони каримни инсон ҳаётидаги ўрни”.

3-ўрин: 2-курс талабаси Мираҳмедова Хуснора “Қуръонни қалбга жо айлаб…”.

Ғолиблар ва барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида Устоз-ходималар дуои хайрлар қилди.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва .Мир Араб, мадрасасининг 500 давоми...

1400 18:01 / 24.11.2023
Миср дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлган йирик Ислом маданий марказини қуриш лойиҳасини бошлади.Россиянинг Al Youm вебсайтидаги хабарларга кўра, Arab Contractors давоми...

3242 19:00 / 15.03.2021
Босния Герцеговинанинг Мостар шаҳрида Юнус Эмро институти томонидан Қуръони карим билан қалбингга ёзаманrdquo шиори остида ташкил этилган кўргазмада Қуръони давоми...

2146 10:10 / 30.04.2019
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан Умраrdquo зиёратчилари учун менингитга қарши давоми...

1590 17:23 / 21.01.2025