1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон мусулмонлари бемор болаларга ёрдам кўрсатдилар

10:30 / 20.05.2021 2425 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойида Татаристон Республикасидаги мусулмонлар оғир касал болаларга ёрдам бериш ва муҳтож оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун маблағ тўпладилар. Бу ҳақда ria.ru манбаси хабар берди.

Рамазон ойи бошида 13 апрел куни Татаристон Республикасида Мусулмонлар маънавий бошқармаси ташаббуси билан "Рамазон - эзгу ишлар ойи" анъанавий хайрия марафони бошланди. Пандемия туфайли юзага келган оғир иқтисодий вазиятга қарамай, Татаристон мусулмонлари акция доирасида кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишди. Татаристон Республикаси Мусулмонлари Идораси Бошқармасининг "Закот" хайрия жамғармаси 30 кун давомида Татаристон халқи туфайли оғир касал болаларни даволаш, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат ёрдами учун маблағ йиғишга муваффақ бўлди.


Татаристоннинг турли ҳудудларидан келган кўнгиллилар 19 нафар оғир касал болаларга ёрдам бериш учун маблағ йиғганлар. Бундан ташқари, Рамазон ойида махсус хайрия қилинган фитр-садақа сифатида йиғилган ёрдам муҳтож оилаларга топширилган.

Натижада, Татаристон Республикаси Мусулмонлари Идораси Бошқармаси "Закот" хайрия жамғармасининг махсус карточкасига қарийб 1 миллион рубл миқдоридаги маблағлар келиб тушган.

Шу жумладан, 790 кўп фарзандли оилаларга, отаси ёки онасидан ажраган оилаларга ва оғир касал болаларни тарбиялаётган оилаларга умумий ҳажми беш тоннадан ортиқ бўлган озиқ-овқат тўпламлари топширилган.

Иккинчи жаҳон уруш ғалабасининг 76 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жойларидан ҳурматга сазовор бўлган 110 нафар фахрийларга совғалар топширилди. Улар орасида Татаристон имомлари ҳам бор.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Ҳаж ndash 2025rdquo мавсумини юқори даражада давоми...

1189 21:20 / 28.04.2025
Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими очилди.Ушбу давоми...

2635 16:20 / 09.08.2021
Миср хаттотлари иттифоқининг раҳбари Масад Хизр Пурсаид АлВади университетида араб тилини ўрганаётган энг ёш 19 ёшли хаттот Абдул Карим Муҳаммад Марканга Қуръон давоми...

2077 09:30 / 20.02.2021
25 та халқаро исломий ташкилот ва жамиятлар Аср келишувиrdquo ва Манамадаги конференцияга ўз норозиликларини баён этиб, барча араб ва мусулмон халқларини унга қарши давоми...

2393 07:40 / 26.06.2019