1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро исломий ташкилотлар уламолари томонидан “Аср келишуви” бўйича мурожаат қабул қилинди

07:40 / 26.06.2019 2286 pdf Ўқиш режими + -

25 та халқаро исломий ташкилот ва жамиятлар “Аср келишуви” ва Манамадаги конференцияга ўз норозиликларини баён этиб, барча араб ва мусулмон халқларини унга қарши муносабат билдиришга чақирган. Бу ҳақда IQNA сайти arabi21 ахборот порталига суяниб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, шу кунларда Манамада “Фарвонлик йўлида тинчлик” номи остида АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича “Аср келишуви” тинчлик режасини амалга киритишга қаратилган биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Шу сабабдан ҳам Истамбулда бўлиб ўтган конференцияда Бутунжаҳон мусулмон олимлари кенгаши, Ливан мусулмон уламолари жамияти, Ливия мусулмон уламолари жамияти, Жазоир мусулмон уламолари жамияти, Судан мусулмон уламолари жамияти, Туркия мусулмон суннийлар уламолари жамияти каби 25 та халқаро исломий ташкилот ва жамиятларнинг уламо ҳамда мутафаккирлари дунё ислом умматига мурожаат қабул қилиб, унда Фаластин ерлари бутун ислом умматига тегишли ерлар экани маълум қилинган. Ўз навбатида фаластинликлар Баҳрайн пойтахти Манама конференциясига байкот эълон қилиб намойишлар ўтказмоқдалар.

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 9 март куни Тошкент шаҳри Миробод туманида янги барпо этилган .Оқ уй, жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, давоми...

3045 20:02 / 11.03.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

5385 19:10 / 24.12.2018
Жорий йилнинг 1215 сентябрь кунлари Малайзия пойтахтида жойлашган халқаро савдо ва кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган .MIHAS2023, Халқаро ҳалол маҳсулотлари давоми...

1297 14:36 / 14.09.2023
Аудиолар

211044 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130304 14:35 / 11.08.2021