1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Етти ёшида Қуръонни ёд олган Мария

16:23 / 10.02.2022 2818 pdf Ўқиш режими + -

Англиянинг Лутон шаҳридан Мария Аслам Қуръони Каримни ёд олиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бутун дунё мусулмонлари қалбидан жой олди. Унинг Қуръон ўрганишга бўлган қизиқиши Суриядаги оилалар учун маблағ йиғиш мақсадида ўтказилган хайрия тадбиридан бошланган.

Онаси Мариянинг ёд олиш қобилияти яхши эканлигини пайқаб, Қуръон ҳофизаси бўлишига ёрдам берган.

Мария кунига 5 соатга яқин Ислом илмларини ўрганишга вақт сарфлаган. Муқаддас китобнинг ҳар бир қисмини ёд олгандан кейин онаси унга ғайратли бўлиши учун ўзи танлаган мукофотни берарди.

У журналистларга берган интервьюсида онаси бу ҳаракатлар натижасини жуда сабр-тоқат билан кутган ва буни кўриш учун Аллоҳ унга сабр берган деб ўйлайди.

Икки йиллик тинимсиз меҳнатдан кейин Мария мақсадига эришди. Етти ёшида у Қуръонни тўлиқ ёд олди. Ҳозир ўн икки ёшга тўлган ёш муслима қиз ўз вақтини бошқаларга Қуръон ўқишни ўргатиш, шунингдек, ўзининг қироатлари видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда баҳам кўришга сарфлайди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.Саудия Арабистони ҳукумати 4 давоми...

1953 12:15 / 24.09.2020
Ассалому алайкум азиз юртдошим Тонгга етказганига шукр. Кунингиз унумли бўлсин. Ҳайитга бир кун қолди. Иншааллоҳ, Рамазон ойининг сўнги куни. Ой давомида давоми...

2295 09:58 / 01.05.2022
2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2410 14:27 / 09.02.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган давоми...

1686 16:30 / 29.12.2020