1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу Аллоҳ таолонинг раҳматидир!

11:00 / 06.05.2021 2245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ

"Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик" (Қамар сураси, 49-оят)

Томоқнинг тешиги шу қадар нозик, аниқ ўлчов билан яратилганки, агар ҳозирги ҳолатидан кўра озгина кенг бўлганида, инсоннинг овози йўқоларди. Бордию ҳозирги ҳолатидан кўра бироз тор бўлганида, нафас олиш қийин бўлган бўларди.

Қаранг, томоғимиз тешигининг бироз кенг бўлиши овозимизнинг йўқолишига, бироз тор бўлиши нафас олишнинг қийинлашишига сабаб бўлар экан.

Кўзимизнинг ҳозирги ҳолати, унинг кўриш ўткирлиги ҳам ўта аниқ ўлчов билан яратилган.

Ичмоқчи бўлган сувимизга назар солайлик. Зилол, шаффоф, чучук. Пиёлани кўтарамизу қонгунимизча ичамиз.

Агар кўзимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз ўткирроқ бўлганида, ҳаётимиз азобга айланарди. Чунки, биз сув ичмоқчи бўлганимизда, пиёла ичидаги сон-саноқсиз тирик мавжудотлар ва фойдали бактерияларни кўриб, сувни ичолмаган бўлардик.

Агар эшитиш қобилиятимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз кучлироқ бўлганида, тунда ухлолмасдик. Чунки қулоғимиз орқали атрофимиздаги кўплаб овозларни, ҳатто ошқозонимизда бўлаётган ҳазм жараёнини, у бамисоли улкан корхонадек ишлаётганини эшитган бўлардик.

Лекин Аллоҳ таоло бизга муайян ўлчовдаги кўз ва кўриш қобилиятини, қулоқ ва эшитиш қобилиятини ато этиб, танамизни ва барча нарсаларни аниқ ўлчов билан яратиб қўйган. Бу эса Роббимизнинг биз бандаларига раҳматидир!

"Аллоҳнинг қудратини кўринг" саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими Жавоб Томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори давоми...

18874 09:10 / 25.03.2024
Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният давоми...

3162 09:10 / 26.08.2019
Абу Усмон Сақафийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулshyазизнинг бир хизматчилари бўларди. У эшагида юк ташиб, ҳар куни бир дирҳам топиб келарди. Бир куни у бир ярим давоми...

2394 08:02 / 07.12.2019
Бугунги кунда дунё руҳий маданиятга муҳтождир. Олам моддий тараққиёт таъсири остида ўзининг баркамоллигига эришди, деган фикр охирги 30 йил ичида чиппакка чиқди. давоми...

2719 11:10 / 04.11.2018
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021