1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Исломнинг енгиллик дини эканлигига ёрқин бир далил

04:30 / 24.04.2021 2598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَسِيَ وَهُوَ صَائِمٌ فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ، فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ نَاسِيًا فَلَا يُفْطِرْ، فَإِنَّمَا هُوَ رِزْقٌ رَزَقَهُ اللهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ едирибди, ичирибди, холос», дедилар.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Термизийнинг ривоятларида:

«Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. Бу Аллоҳ уни ризқлантирган ризқ, холос», дейилган.

Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаган заҳоти ўзини ейиш-ичишдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Мазкур қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.

Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканлигига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобида асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Башарнинг вақти, ҳақиқатда унинг умри ҳамда у доимий неъмат ёки аламли азобдаги абадий ҳаёти унсуридир. У булут сузгани каби ўтиб кетади. Кеча ва кундуз умрни давоми...

5006 18:30 / 07.04.2023
Бугунги кун тиббиётида овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у давоми...

2072 03:30 / 06.04.2023
Мана яқиндагина муборак Рамазон ойи кириб келаяпти, деб гапириб ва ёзган эдик. Бугун эса, Рамазон ойи ўзининг авж олган вақтида деб айтмоқдамиз ва ёзмоқдамиз. Бу давоми...

5321 17:17 / 26.05.2018
Рўза тутишнинг жуда катта ва зарурий бўлган маънавий аҳамияти бор. 1. Рўза неъматларга шукр қилишга, неъматларнинг қадрини билишга васила бўлади. Чунки, нафс ейиш, давоми...

2329 11:00 / 13.04.2023