1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Сизга рўза фарз қилинди

16:43 / 01.06.2018 2950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муфассир олимлар Қуръоннинг “сизга рўза  фарз қилинди”  оятини, рўза ҳар бир аъзо учун фарз қилинган дейдилар.  Тилнинг рўзаси фаҳш, ёлғон, ғийбатдан, қулоқники –ман қилинган нарсаларни тингламаслик, кўзники – ман қилинган нарсаларга қарамаслик. Худди шундай бошқа тана азолари ҳам. Бахиллик ва эхтирослардан сақлашнишлик хам нафс рўзаси дейилади. Юракнинг  рўзаси – уни дунё муҳаббатидан бўшатиш, қалбнинг рўзаси – охират қувончларини кўзлаш, ва сиррихос бу (юракнинг бир қисми) Аллоҳдан бошқа хамма нарсадан воз кечиш.

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам агар киши узрсиз Рамазон ойининг бир кунини ўтказиб юборса,  унинг ажрини бир умр рўза тутиб ҳам топа олмаслиги ҳақида хабар берганлар.

Кўпчилик уламолар бу ҳадисга асосланиб қуйидаги фикрни маъқуллашади, яъни Рамазоннинг йўқотилган бир куни ҳам, умр бўйи рўза тутишлик билан ўрнини тўлдира олмайди.  Рўза тутиб, кейин қасддан очиб юборган инсон каффорат сифаттида олтмиш кун кетма кет рўза тутиб беради шунда бўйнидан фарз соқит бўлади. Лекин ўтказиб юборилган рўза даражасидаги савобга эга бўлмайди.

Ҳадиснинг хикмати мана шу ерда, муборак ойда рўза тутиб олинадиган барака ва савоб топилмаслигидир.  

Энди ҳозирги пайтда умуман рўза тутмай юрганлар ҳақида нима дейиш мумкин ?

Рўза Исломнинг бир аркони.  Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай уқтирганлар, Ислом беш нарса устига бино қилинган. Тавҳид ва пайғамбарликка иймон, кейин қолган тўртаси: намоз, рўза, закот ва хаж.  Ҳозирги кунда аҳолини сонини ёзиб борганда кўпчилик ўзини мусулмон деб номлайди, лекин бу Исломнинг рукнларидан бирортаси уларда топилмайди. Майли қоғозларда ўзларини мусулмон деб номлайверишсин, лекин Аллоҳниг рўйҳатида уларни мусулмонлардан деб ёзилишармикан?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган эканлар:” Ислом 3 асосга бино қилинган улар. Калимаи шаҳодат, намоз ва рўза. Ким булардан бирини инкор этса у кофирдир.  

Фарз амалларни менисмайдиганлар Аллоҳнинг азобидан огоҳ бўлишсин, ўлимдан ҳеч ким қочиб қутула олмас.  Дунё лаззати ўткинчидир, фойда келтирувчи нарса эса –фақат Аллоҳга итоат.

Кўп жоҳиллар рўза тутмаслик билангина чегараланадилар, аксар одамлар яна чуқурроқ туғёнга кетиб куфрга олиб борувчи калималарни айтиб юборишади. Масалан, “Рўзани ейишга ҳеч нарсаси йўқлар тутсин”, ёки “Аллоҳга бизни оч юрганимиздан нима фойда” ва х.к.з.

Бу гаплардан жуда эҳтиёт бўлиш керак. Озгина тафаккур қилиш керак, дин арконлари устидан кулиш –гарчи кичик амал бўлса ҳам- кишининг иймондан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.  Агар бир киши умри давомида умуман намоз ўқимаган , рўза тутмаган ва бошқа фарзларни умуман қилмаган бўлса, лекин шу билан бирга уларни инкор этмаса, ундай одамни куфрга ҳукм қилинмайди.  Бажармаган фарз амали учун унга гуноҳ бўлади. Бажарган солиҳ амаллари учун ажр олади. Лекин динда бирор рукн устидан кулиш – бу куфрдир, умр бўйи қилинган барча яхши амаллар хабата бўлиб кетади. Шундай экан рўза ҳақида юқоридагидек сўзларни гапиришдан сақланиш керак.

Лекин диннинг бирор рукнининг устидан кулмаса-да ва шунга ўхшаш амалларни қилмаса-да, аммо рўза тутмаса у киши катта гуноҳкор бўлади.  Ҳаттоки, уламолар Рамазонда узрсиз оғзи очиқ юрадиган одамни ўлимга лойиқ деб айтишган. Бу жирканч иш учун унга нафратни ифодалашдан ҳеч ким озод этилмайди.  Қалбда бу амални гуноҳ санашлик иймоннинг энг кичигидир.  

Аллоҳ барчамизни Ўзинг рози бўладиган амалларни қилишимизни насиб айла!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитр садақаси садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот давоми...

3990 17:20 / 31.05.2018
Ассалому алайкум. Ва алайкум ассалом. Қалайсиз ака... Яхши, уфф чанқаб кетдим, анаву крандан бир пиёла сув қуйиб узатиб юборинг. Ия, рўзамасмисиз ака Рўза фарзку Э, давоми...

5225 13:58 / 06.04.2022
Баъзи кишиларимизда .Рўзадор кишини тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади, деган гапни нотўғри талқин этиб, ифторлик маросимига ўнлаб, юзлаб одамларни давоми...

1600 04:34 / 28.04.2021
Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса Қадр кечасиrdquo нинг давоми...

14670 15:25 / 17.05.2020