1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади

12:44 / 18.03.2025 1171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِذَا دَخَلَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".

البخاري: 3277، 1898، 1899، مسلم: 1079.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

عَنْ عَرْفَجَةَ عن رَجُلٍ، مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: فَحَدَّثَ عَنْ رَمَضَانَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "فِي رَمَضَانَ تُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ النَّارِ، وَتُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَتُصَفَّدُ فِيهِ الشَّيَاطِينُ" قَالَ: "وَيُنَادِي فِيهِ مَلَكٌ: يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَبْشِرْ، يَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ، حَتَّى يَنْقَضِيَ رَمَضَانُ".

أحمد: 18795، 23491، 18794، الترمذي: 682، النسائي: 2107، ابن خزيمة: 1883، ابن حبان: 3435، ابن ماجة: 1642.

Арфажа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг биридан ривоят қилади:

«У саҳобий Рамазон ҳақида гапириб, бундай деди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Рамазонда дўзах эшиклари беркилиб, жаннат эшиклари очилади ва шайтонлар кишанланади. Рамазон тугагунича фаришта: “Эй яхшиликни истовчи, хурсанд бўл, эй ёмонликни истовчи, тийил», деб нидо қилади», дедилар».

Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Насоий, Имом Ибн Ҳузайма, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Ибн Можа ривоятлари.

«Рўза аҳлига Рамазон туҳфаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги 2156-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр сифати ҳақида гапирмай ўтиб бўлмайди. Рўзадор кишида сабр матонат сифати давоми...

3842 05:00 / 11.01.2017
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

4667 17:19 / 31.05.2018
r. . . Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб .Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад давоми...

5123 17:00 / 06.03.2025
Ҳорибтолиб, ниҳоят тунамоққа чоғланган эдим. ...Бу виқорли тоғда пайдо бўлиб қолганимга ҳеч ҳам ақлим бовар қилмайди. Ёнбошлаганча, ўнг томондан сузиб келаётган давоми...

4404 05:00 / 11.01.2017