1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Бу куч Аллоҳдир

16:30 / 23.04.2021 4505 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Эдуард Кейсел «Борлиқ азалийдир», дейилишини рад этиб шундай дейди: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисмларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимё­вий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас. 

Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганида, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши борлигини исбот қилади. Бу эса Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Балки уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир».

Доктор Эдуард Кейсел

Муаллиф
Доктор Эдуард Кейсел
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳуррият ва кўпфикрлилик эшигини очган. Бирлик фақат Зоти илоҳийга хосдир. Ундан бошқалари эса, турлилик, ихтилоф ва кўплик устига барпо бўлган.Исломчилардан давоми...

1979 09:30 / 28.11.2020
Рисолатлар тарихида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Қуръондан бошқа ҳарфларигача тўлиқ сақланган китоб мавжуд эмас. Америкалик астрофизик Майкл Ҳарт

861 11:31 / 30.08.2025
Золимга қарши золимдан ёрдам сўрама. Акс ҳолда, ҳар икковига ўлжа бўлиб қолишинг мумкин. Француз файласуфи Жан Жак Руссо

2047 16:30 / 05.12.2023
Соғлом қалб ўз эгасига кўп ибодат қилишни юкламайди, тунлари бедор бўлишни ёки кўп вирд ва зикрларни талаб қилмайди. Шу билан бирга, бу қалбни ичида олиб юрган давоми...

1985 16:20 / 21.12.2025