Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (133-дарс). Дунёда нима амал қилгансан?

14:30 / 23.04.2021 4756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

506. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича ихтиёрлидир. Агар улар рост гапириб, (молнинг айбини) очиқ айтишса, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширишса ва ёлғон гапиришса, савдоларининг баракаси ўчирилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

507. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳақини талаб қилганда карамли бўлган одамга Аллоҳ раҳм қилсин»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У қуйидагиларни айтди: «Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга: «Дунёда нима амал қилгансан?» деди. «Ва Аллоҳдан гап яширмаслар», деди. «Эй Роббим! Менга молингни бердинг. Одамлар билан савдо қилар эдим. Хулқимда ўтиб юбориш бор эди. Камбағалга муҳлат берар, бойга осонлаштирар эдим», деди. Аллоҳ таоло: «Бу ишга Мен сендан ҳақлиман. Бандамни кечиб юборинглар», деди». Шунда Уқба ибн Омир Жуҳаний ва Абу Масъуд Ансорий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан худди шундай эшитганмиз», дейишди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4840 14:00 / 29.01.2021
. . .Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаброил тушиб, менга имом бўлди. Бас, у билан намоз давоми...

5475 17:10 / 26.04.2020
349. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра давоми...

2988 19:00 / 05.01.2024
698. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқиб, бозорга, бир ансория аёлнинг олдига келдик. Аёл давоми...

5035 17:00 / 09.04.2022
Аудиолар

211003 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар