1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида таровеҳ намози ўқилди

02:30 / 13.04.2021 2482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шукрлар бўлсинки, Рамазоннинг илк кунларига ҳам етиб хатми Қуръонларни ҳам бошлаб олдик.

Бугун 2021 йил 12 апрель куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида Рамазоннинг дастлабки таровеҳ намози ўқилди. Унда кўплаб ҳамюртларимиз иштирок этиб, Ҳамидуллоҳ қори Арипов ва Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қориларга сомеъ ҳолда Қуръон тинглашиб таровеҳ намозларини адо этишди. Ибодатлар адо этилгач жамоат ила дуолар қилинди ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидининг имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ муборак Рамазон ойи билан барчани табрикладилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кириши арафасида шундай марҳамат қилганлар: «Эй инсонлар! Улуғ, муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечаси бедор бўлишни нафл қилди. Ким унда бирор бир яхшилик билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда бир фарзни адо қилганга ўхшайди. Ким унда бир фарз амални адо этса (бошқа ойларда) етмишта фарзни адо қилгандек бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгаларга меҳр-мурувват кўрсатиш ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёдалашади. Ким бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади. Ҳамда ифторлик қилиб берганга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, ўшанча ажр бўлади».

Имом Байҳақий, Ибн Ҳузайма ривояти.

Ушбу ойнинг ғанимат онларини Роббимиз ризоси учун чин ихлос ила гўзал ибодатлар ва солиҳ амаллар қилиш билан ўтказиш, унинг даргоҳида улуғ ажру-мукофотлар ва жаннатда олий даражалар соҳиби бўлишни насиб этсин.

Рамазон барчамизга муборак бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гапсўзлари, қилган хато ва камчиликларини давоми...

22868 22:27 / 30.04.2022
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2755 14:45 / 08.04.2021
Рамазоннинг Қуръон ойи ва бу ойда ўқилган ҳар бир ҳарф учун беҳисоб ажрсавоблар берилиши ҳақида ўқиган киши ундан бенасиб қолмасликка ҳаракат қилиши табиий, давоми...

7716 09:00 / 10.03.2024
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ .Анас айтади мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида давоми...

2316 14:33 / 11.03.2024
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021