1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёлларга тавсия: Узрли ҳолатларда, узликсиз ибодат

17:00 / 12.04.2021 2989 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мана кутганимиз моҳи Рамазон ҳам кириб келди. Шу кунларда кўплаб муслима опа-сингилларимиз Рамазон рўзасини тутишади. Аммо улар учун бу кунларда дилни хира қилувчи ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шулардан бири ҳайз кунларидир.

Маълумки, ҳар ой аёл киши ўзига хос кунларни бошидан кечиради. Динимизда бундай ҳолларда баъзи ибодатларни қолдириш керак бўлади. Ҳайз ва нифос кунларида мусулмон аёл намоз ўқимайди ва рўза тутмайди. Бироқ, ҳар биримиз ушбу муқаддас ойни ибодат қилишга ва муборак ойдан унумли фойдаланишни ният қиламиз.

Хўш, бунинг учун нима қилишимиз керак?

Ҳайз ёки нифос кунларини ҳам ибодат билан ўтказишнинг кўплаб усуллари бор.

1. Қуръон эшитиш.

 وَاِذَا قُرِئَ الۡقُرۡاٰنُ فَاسۡتَمِعُوۡا لَهٗ وَاَنۡصِتُوۡا لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُوۡن

“Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз”. (Аъроф сураси, 204-оят.)

Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.

Бундай кунларда мусулмон аёлга Қуръонни қўлида ушлаб ўқиш тақиқланади, лекин уни тинглаш мумкин. Имкон қадар тез-тез Қуръон тинглашга ҳаракат қилинг, бўш вақтни Қуръонга бағишланг!

2. Аллоҳни зикр қилиш.

اِنَّ الۡمُسۡلِمِيۡنَ وَالۡمُسۡلِمٰتِ وَالۡمُؤۡمِنِيۡنَ وَالۡمُؤۡمِنٰتِ وَالۡقٰنِتِيۡنَ وَالۡقٰنِتٰتِ وَالصّٰدِقِيۡنَ وَالصّٰدِقٰتِ وَالصّٰبِرِيۡنَ وَالصّٰبِرٰتِ

وَالۡخٰشِعِيۡنَ وَالۡخٰشِعٰتِ وَالۡمُتَصَدِّقِيۡنَ وَ الۡمُتَصَدِّقٰتِ وَالصَّآٮِٕمِيۡنَ وَالصّٰٓٮِٕمٰتِ وَالۡحٰـفِظِيۡنَ فُرُوۡجَهُمۡ وَالۡحٰـفِظٰتِ وَالذّٰكِرِيۡنَ اللّٰهَ كَثِيۡرًا وَّ الذّٰكِرٰتِ ۙ اَعَدَّ اللّٰهُ لَهُمۡ مَّغۡفِرَةً وَّاَجۡرًا عَظِيۡمًا

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир. (Аҳзоб сураси, 35 - оят.)

3. Салавот ўқиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

«Ҳар куни юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш жуда кўп фазилат ва мукофотларга эга. Чунки саловат Пайғамбаримизга ва Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатимизни оширади. Пайғамбаримизга саловат айтиш Аллоҳнинг наздида 10 марта кўтаради, 10 гуноҳни ўчиради ва 10 яхши амал ёзиб қўяди

4. Садақа.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«У тақводорлар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни афв этадиганлардир...” (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши садақа Рамазонда бериладиган садақадир, дедилар.

5. Яхшилик, раҳм-шафқат.

 Одамларга хушмуомала муносабатда бўлиш ҳам ибодат қилиш ва Аллоҳ таолонинг розилиги учун ҳаракат қилишдир. Яқинингизга, ота-онангизга, эрингизга меҳр ва раҳм-шафқат қилинг. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сабр ойи, жаннат эса сабр учун мукофотдир, дедилар. Ўтмишдаги шикоятларни кечиринг, эҳтимол кимдир билан бузилган муносабатларни тикланг.

6. Дуо.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Аллоҳга нидо қилган мусулмонлар дўзахдан халос бўлишини айтди.

7. Тавба.

Ҳадиси шарифга биноан, Рамазон ойининг биринчи 10 куни раҳм-шафқат кунлари, иккинчи 10 куни мағфират кунлари, охирги 10 кун нажот кунлари (Жаҳаннам азобидан ва жазосидан). Гуноҳларингиз учун чин дилдан тавба қилинг ва сизни Аллоҳ таолодан узоқлаштиришга олиб келадиган нарсадан узоқлашинг.

9. Солиҳ амаллар.

Жаннат эшиклари очиқ бўлган Рамазон ойи яхши ишлар қилиш учун энг яхши вақт. Вақтни беҳуда сарфламасликка ва уни яхшиликка бағишлашга интилинг.

Фарангиз Очилова

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу келиб, кетганларидан кейин Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо сабр қила олмасдан, туяга миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2087 11:06 / 06.02.2020
Ҳижрий олтинчи сананинг Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бани Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётганлиги ҳақида хабар келди. давоми...

2218 19:35 / 02.10.2019
Бу расмни кўрар эканман, ушбу ҳадис ёдимга келди. Расмдаги учар от эмас, аммо расмни кўрганимда шу ҳадис эсимга келгани учун расмни ҳадис остига жойладим.Оиша давоми...

3109 09:20 / 17.10.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн саккиз ёшларида ажраб қолган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо у зотдан кейин яна қарийб ярим аср умр кўрдилар. У киши бу давоми...

3569 12:45 / 13.01.2019