1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бангладешда Ислом хаттотлиги бўйича семинар ўтказилди

15:30 / 01.04.2021 1857 pdf Ўқиш режими + -

Бангладешда Эрон маданий атташеси билан ҳамкорликда мамлакатдаги диний мактаблар талабалари учун Ислом хаттотлиги бўйича семинар бўлиб ўтди.

Iqna.ir манбасининг хабар беришича, ушбу семинар Бангладешнинг Дакка шаҳридаги Баридар фуқаролик жамиятининг диний мактаб ўқувчилари учун 60% чегирма билан тақдим этилди.

Бангладешнинг «Сафа Хут» институти раҳбари Сайфуллоҳ Сафа ва Дизайн ва расм гуруҳи, Эрон маданият атташеси, Даккадаги хаттотлик ўқитувчиси ушбу семинарнинг мураббийлари бўлиб, унинг фаолияти ҳар доим маданият атташеси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Сайфулла Сафа ушбу семинар ҳақида қуйидагиларни айтди: «Биз ушбу дастурни соғлом маданиятни ривожлантириш мақсадида ташкил этдик. Диншунослик мактаблари талабалари иқтидорли. Мен улар билан ишлашни хоҳлайман».

Таъкидлаш жоизки, Ислом хаттотлиги дунёдаги энг муҳим санъат турларидан бири бўлиб, ушбу санъатдан фойда олиш талаби доимий равишда ўсиб бормоқда.

Сўнгги пайтларда Бангладешда хаттотлик санъати кенг тарқалган ва диний мактабларда ўқувчилар хаттотлик билан кенг шуғулланмоқдалар. Бироқ, ушбу санъат бўйича талабаларга сифатли таълим етишмаслиги сабаб муваффақиятга эриша олмаяптилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Бирлашган Араб Амирликларининг .AlHuda, Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази AlHuda CIBE ташкилотчилигида .МДҲ ndash Ислом давоми...

2648 16:20 / 16.05.2019
Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг .Санъат гулшани, маданият саройида Брайл ёзувида чоп этилган Қуръони Карим китобининг давоми...

2177 16:55 / 10.03.2022
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида .Алоқабанк, АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси давоми...

1486 15:40 / 04.11.2022
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари давоми...

1504 19:27 / 16.10.2023