1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Санъат гулшани» маданият саройида Брайль ёзувида чоп этилган Қуръони Карим тақдимоти ўтказилди

16:55 / 10.03.2022 2176 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг «Санъат гулшани» маданият саройида Брайл ёзувида чоп этилган Қуръони Карим китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу «Қуръони Карим» араб алифбосида Брайль ёзувида саккиз китобдан иборат.

Ушбу китоб Кўзи ожизлар босмахонасида тўртинчи бор нашр қилиниши. Бундан аввал 1997, 2004, 2006 йилларда ҳам нашр қилинган бўлиб, ўқиш ва ўрганишга қулайлиги бўйича дунёда биринчилардан ҳисобланади. Нашр нусхалари МДҲ давлатларининг барчасига, шунингдек, Европа, Осиё, Африка, Америка қитъаларидаги давлатларгача етиб борган.

Жумладан, Россия Федерацияси, Буюк Британиянинг Қироллик кутубхонаси, Мадинадаги Масжиди Набавий кутубхонаси ҳамда АҚШдаги Мусулмонлар Уюшмаларига ҳам тақдим этилган. Бундан ташқари мазкур китоб юртимиздаги Ҳазрати Имом ва имом ал-Бухорий зиёратгоҳларидаги  Қуръон музейлари ҳамда Ислом дини йўналишидаги Олий ва ўрта-махсус билим юртларида ҳам фойдаланилади.

Брайль шрифтидаги Қуръони Каримнинг янги нашри мазкур китобдан фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда замонавий технологиялар ёрдамида чоп этилди.

Ҳар бир жамланма 8 китоб ва аудио флешкадан иборат бўлиб, 500 нусхада тайёрланган. Уларнинг 250 нусхаси Қувайт Ҳалқаро Ислом Жамғармасининг ҳомийлик маблағлари ва қолган қисми ички имкониятлар ҳисобидан нашр қилинган.

Манба: azon.uz

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз пандемия пайтида Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонларни ҳайратда қолдирди ва COVID19 оқибатида вафот этган оилаларга таъзия давоми...

2144 10:25 / 01.05.2020
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ давоми...

2120 15:09 / 28.04.2022
Эроннинг машҳур .Asia News, газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола httpswww.asianews.irenalbum1371 чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. .Asia давоми...

1521 11:39 / 22.06.2023
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

995 14:10 / 18.10.2024