1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

UZARO – «Энг яхши такофул институти» мукофотига сазовор бўлди

16:20 / 16.05.2019 2584 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Бирлашган Араб Амирликларининг «AlHuda» Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази (AlHuda CIBE) ташкилотчилигида «МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019» бўлиб ўтди. Форум доирасида МДҲ Ислом банкчилиги ва молияси соҳасидаги мукофотни(CIS Islamic Banking and Finance Award) топшириш маросими ўтказилиб, унда «Энг яхши такофул институти» йўналиши бўйича мукофот «UZARO» икки томонлама суғурта қилиш жамиятига тақдим қилинди.

AlHuda CIBE исломий банк ва молия соҳасида тегишли институт ва ташкилотларга консалтинг хизматларини кўрсатиш, тренинглар ўтказиш ва ҳалол стандартларни жорий қилишда 15 йиллик тажрибага эга. Ушбу марказ Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Африка ва Угандада ўз фаолиятини олиб боради.

UZARO икки томонлама суғурта қилиш жамияти ўз фаолиятини 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб юритиб келмоқда ва ўзига содда ва қулай ўзаро ёрдам тизимини шакллантиришни мақсад қилиб олган.

UZARO хизматларини кенгайтириш ва такомиллаштириш, уларни оммабоп қилиш устида юқори малакали, катта тажрибага эга суғуртадаги ўртача тажрибаси 20 йилдан ортиқ бўлган жамоа фаолият юритиб келмоқда.

Такофул ўзи нима?

«Такофул» арабча сўз бўлиб «ўзаро кафолат тақдим этиш» маъносини билдиради ва биздаги ўзаро суғурта (икки томонлама суғурта)даги элементларга мос келади.

Дарҳақиқат, молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Чунки бу суғурта тури айрим минтақаларда вақф кўринишида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

  • Такофул тўғри амалга оширилиши учун махсус суғурта жамғармаси тузилади. Жамғарма аъзолари олдиндан эълон қилинган тартиб-қоидага кўра суғурта учун бадалларни эҳсон сифатида жамғармага киритишади, жамғарма эса ўз мулкига айланган ушбу маблағлар ҳисобидан аъзоларининг келишилган зарарларини қоплаб туради. Йил якунида суғуртадан ортган маблағларнинг бир қисми жамият низомидаги тартиб-қоидалар асосида аъзолар ўртасида тақсимланади.

Жамғарма бошқаруви одатда тижорат ташкилотига топширилади. Бунда бошқарувчи ташкилот жамғармага эгалик қилмайди, балки жамғарма фаолияти вакили сифатида иш юритиб, ҳизматлари эвазига жамғармадан ҳақ олиши мумкин. Бунинг натижасида бошқарувчи ташкилот билан жамғарма аъзолари ўртасида манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келмайди, жамғарма ҳисобидан зарарни тўламасликдан бошқарувчи ташкилотда ҳеч қандай манфаат мавжуд бўлмайди.

Бундан ташқари, ўзаро суғуртани узлуксиз амалга ошириш учун жамғарманинг захирасидаги маблағ тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмаган ҳолатларда бошқарувчи ташкилот томонидан жамғармага фоизсиз қарз бериб турилади.

Ўзбекистонда такофул ва ўзаро суғуртанинг истиқболлари 

Ўзаро суғуртанинг ривожланиши Ўзбекистонда суғурта институтини такомиллаштиришда, шунингдек тадбиркорлик ва аҳолини турли ҳил хавфлардан ҳимоя қилишда, жумладан табиий офатлар натижасида етган зарарларни қоплашда, оила ўз боқувчисини йўқотганда, ўзини энди тиклаб олган оилалар яна эски ҳолатига тушиб қолишдан сақланишда, кутилмаган ёнғин оқибатида бошпанасиз қолганларга ва тирикчилик манбаи бўлган тадбиркорнинг фаолияти тўхтаб қолганда қўл келади ҳамда ўзаро ёрдам руҳини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига ўзаро суғурта фондларидаги бўш маблағларни жалб қилиш катта аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги 5464-сонли Фармонига мувофиқ ўзаро суғурта институтини ривожлантиришга қаратилган шарт-шароитларни яратиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиқ Кодексининг янги таҳририда ўзини аксини топиши лозимлиги режалаштирилган.

Халқаро исломий молия институтларининг маблағларини Ўзбекистонга киритиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бунинг учун тегишли инфратузилма ва норматив-ҳуқуқий база бўлиши зарур.

Мутахассисларнинг фикрича такофул исломий банксиз фаолият юритиши мумкин. Лекин исломий банк такофулсиз ишлай олмайди. Чунки Исломда хатарлардан сақланиш ва уларни олдини олиш жоиздир. Бироқ бу фаолият рухсат берилган шакл ва тамойилларга кўра амалга оширилиши лозимдир. Банк ва молия соҳасида эса ўзига яраша тўлов қобилияти билан боғлиқ бир қатор таваккалчиликлар мавжуд. Шу сабабли мамлакатимизга исломий банк ва молия институтларининг маблағларини жалб қилиш учун такофулни ривожлантириш катта аҳамиятга эга.

  • Расм: Такофулни амалга ошириш тизими
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилиб келаётган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кадрлар бўлими давоми...

1946 22:57 / 12.06.2021
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

4142 13:30 / 19.08.2021
.Манчестер Юнайтед, яримҳимоячиси Поль Погба мусулмонлар учун Рамазон ойида фарз амал ҳисобланган рўза тутиш ҳақида гапириб, бу унинг ўйинларига ҳеч қандай давоми...

2230 18:01 / 25.04.2021
Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзуумидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар давоми...

2357 17:30 / 31.12.2020
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021