1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Жанубий Африка арслони

18:00 / 20.03.2021 4538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Исломий шахснинг шаклланишига насоролар ўзлари сабабчи бўлганини эшитиб ҳайратга тушишингиз мумкин. Бу улуғ қаҳрамонимиз отаси Ҳусайн Қосим Дийдот, онаси — Фотиманинг суюкли фарзанди Аҳмад Дийдотдир. Бу кишининг тарихи 1918 йили Ҳиндистоннинг Сурат штатидаги Такешвар шаҳридан бошланади. Унинг отаси қишлоқ хўжалик ишлари билан машғул бўлиб, онаси ҳам унга ёрдамлашар эди. Аҳмад Дийдот 9 ёшида оғир турмуш шароити сабаб оиласи билан Жанубий Африкага кўчиб кетадилар. Кўп ўтмай онаси вафот этади. Аҳмад Дийдот 1934 йили ўрта мактабнинг олтинчи синфини тамомлагандан сўнг, ўқишни ташлаб, отасига ёрдам беради. Аввал дўконда туз сотиб, сўнгра мебель фабрикасига ишга киради.

Воқеалар ривожининг ҳаммаси шу ердан бошланади. У Ислом таълимоти ҳақида ҳали ҳеч нарсани билмаган ёш бола эди. Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида, у ишлаган дўконга насронийлар келиб, уни жиғига тегиб, турли саволлар бериша бошлайди. Жумладан: «Сенинг Пайғамбаринг Муҳаммад Қуръонни Таврот ва Инжилдан кўчириб олганини биласанми? Пайғамбарингни кўп хотини бўлганини биласанми? Сенинг пайғамбаринг динини қилич ёрдамида тарғиб қилганидан хабаринг борми?»

Ўша пайтда Аҳмад Дийдот уларнинг мақсади нима эканлигини билган ҳам эмас. Лекин уларнинг сўзларидан миллатчилик қилиб камситишгани ҳар кимга аён. Аввалига насронийларни бу қилиқлари Аҳмадни ғазаблантирган бўлса, кейинчалик бу ҳақиқатдан воқиф бўлиш учун ўқиш, илм олиш кераклигини тушуниб етди. Сўнгра тарих, адабиёт, физика, механика ва бошқа фанлар бўйича таҳсил олишни бошлади ҳамда кўпгина билмаганларини ўрганди. Насронийлик ҳақида ҳам уларнинг китоблари, тарихи ва фалсафасини изоҳлари билан ўрганиб чиқди.

Аҳмад Дийдот салоҳиятли, дунёқараши кенг ва кучли нотиқлардан бўлиб вояга етди. У Қуръони каримнинг суралари ва оятларини рақамигача ёд олиб, Матфей, Марк, Лука ва Ионн деб аталган тўртала инжилни ҳам ўрганиб чиқди. У туз сотган дўконида, бир қанча йиллар аввал берилган саволларга жавоб берадиган вақт келган эди. Бироқ аксинча, руҳонийлар Аҳмад Дийдот билан учрашишдан қўрқишиб, дўконга ҳам келишмай қўйган эди. Энди ҳужум қилиш навбати Аҳмад Дийдот томонида бўлиб, уларни черковларига бориб, дам олиш кунларини кутадиган бўлди.

Кунларнинг бирида Аҳмад Дийдот ҳаётини ўзгартирадиган китобга дуч келади. У ҳинд олими Раҳматуллоҳ Умавийнинг «Изҳорул Ҳақ» деган китоби эди. Шайх у китобида ҳозирги даврнинг насронийлари билан баҳс-мунозараларни фақат ақлга тўғри келувчи тамойилларини ёзган эди. Аҳмад Дийдот насроний руҳонийлари билан баҳс-мунозараларда мунтазам равишда қатнашар, шу билан бирга даъватчи маҳоратини ривожлантирар эди. Сўнгра Инжил олимлари билан динлар ўртасида турли масалаларни муҳокама қилиш учун шаҳарма-шаҳар кезиб юрар эди. Шундай қилиб, унинг номи бутун дунёга овоза бўлиб, машҳур нотиқ бўлиб кетади. Насронийларни Исломга чақириб, улар билан мунозара қилиш учун беш қитъани кезиб чиққан. Шайх Аҳмад Дийдот Исломга даъват қилар экан, замонавий техника аппаратларидан фойдалангани учун, унинг очиқ даъватлари, баҳс-мунозаралари бутун дунёга, жумладан, Индонезиядан Сенегалгача тарқалган. Бугунги кунда унинг видеолари бошқа дин вакилларининг саволларига асосли ва шиддат билан жавоб берган раддиялари, танбеҳлари ижтимоий тармоқлардан жой олиб улгурган. Яна бир даъватчи, Доктор Закир Найк Аҳмад Дийдот ҳақида шундай дейди: «Бу инсон — шайх Аҳмад Дийдот, минглаб ёшларни илҳомлантирди. Мен ҳам уларнинг бириман. Биз оз бўлсак-да, бошимизни кўтариб, оёққа туришга муваффақ бўлдик».

1996 йил шайх Аҳмад Дийдотнинг мия қон томирларини сиқилиши туфайли, шифокорлар уни узоқ сафарга чиқмасликни тавсия қиладилар. Лекин улуғ шайх 80 ёшни қаршилаганига қарамай, Австралияга бориб, маърузалар ўқиб, бутун штатни айланиб чиқади. Сўнгра инсульт бўлиб, кўзидан бошқа ҳамма аъзоси ҳаракатдан тўхтаб, тўшакка михланиб қолади. Шундан ҳам умидсизлика тушмаган олим кўзи орқали ўзи туз сотган дўконда фаолиятини давом эттириб, дунёни ҳар тарафидан келган зиёратчилар ва ўқувчиларига ўз сўзини етказиш мақсадида ёруғлик панелидан фойдаланади.

2005 йил, 8 август душанба куни (ҳижрий 1426 йил, 3 ражаб) Ислом уммати улуғ даъватчи, нотиқ, шайх Аҳмад Дийдотдан жудо бўлди.

Аллоҳ таоло у зотни Ўз раҳматига олсин!

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий дунёда дин билан бирбирига қарши, динга эътиқод қилувчилар илмфан соҳасида катта ютуққа эриша олмайди деган тушунча кенг тарқалган. Бу тарихга давоми...

2712 14:00 / 02.02.2023
Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси ndash олий мадрасага асос солинади. У .Дор алулум, номи остида бугунги кунгача мингминглаб давоми...

3577 19:30 / 04.06.2021
Ёфиъий ўзининг .Миръотил жанон, китобида келтиради .Халифа Валид ибн Абдулмалик вафот қилганидан сўнг унинг ўрнига укаси Сулаймон халифаликка ўтирди. Сулаймон давоми...

2685 10:14 / 02.01.2023
У киши имом, ҳофиз, муҳаддис, тарихчи бўлиб, асл исмлари Исмоил ибн Умар ибн Касир адДимашқий ашШофиий, кунялари эса Абулфидодир. 700ҳижрий, милодий 1301 йилда Шомдаги давоми...

8373 22:16 / 27.04.2017
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021