1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ўн икки ёшида ҳофизи Қуръон бўлган Носиржон қори

14:00 / 26.03.2022 2659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Носиржон қори домла роҳимаҳуллоҳ 1906 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Қўқон кўчасида, Юсуфжон қори хонадонларида таваллуд топди.

Отаси Юсуфжон қори ва бобоси Обиджон махдумлар замонасининг машҳур аҳли илм ва ҳофизи Қуръонлари бўлишган.

Қиблагоҳи Юсуфжон ота (ваф.1947) волидаи меҳрибони Савринисо ойим (ваф.1918) фарзандлари Носиржонни ҳофизи Қуръонлар сулоласининг давомчиси бўлишини жуда ҳам хоҳлаб, унинг тарбияси ва таҳсилини  қаттиқ назоратга оладилар. Натижада Носиржон ўткир зеҳнли, илм-фаросатли ва гўзал хулқли бола бўлиб улғайди. Носиржон дастлабки арабий-туркий хат саводини отасида чиқаради. Сўнгра ўша даврнинг машҳур мударриси ва Қуръон ҳофизи Абдулғофур (1872-1949) махдумнинг қорихоналарида Қуръондан сабоқ олиб 12 ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади. Кейинчалик мулла Абдусамад (1888-1972) қори домладан дарс олиб, илм таҳсилини давом эттиради. Абдусамад қори домла шогирди Носиржон қоридаги илмга бўлган иштиёқни кўриб, уни ёқтириб қолади ва бўйига етган қизи Марзияхон пошшани унга турмушга беради. Бу ришта туфайли Носиржон қори илмда ва тақвода илдамлайди.

Носиржон қори ўспиринлик чоғларида ўта ҳаёли ва уятчан бўлганларидан хатми Қуръонга ўтганларида юзлари қизариб кетар экан. Шу боис бўлса керак, маҳалладагилар қизил қори ҳатмонага ўтар эканлар, деб ҳазиллашар эканлар.

Мустабид тузум даврида диний илм олиш ва сабоқ бериш мушкул бўлган дамларда ҳам Носиржон қори илм олишдан ва зиё тарқатишдан тўхтамади. У маҳалласидаги қўни-қўшни ва қариндош уруғлари, тенгқурларига ҳафтада бир кун Қуръондан, бир кун эса «Мухтасар ул-виқоя»дан сабоқ берарди. Бўш пайтларида эса устозларидан илмни давом эттиришга ошиқарди.

Шўролар тузуми аҳли илмларнинг моли жонига тажовуз қилгани маълум. Худди шу қатори шўролар Носирхон қорининг мол-мулкига тажовуз қилиб, бир кечада бор-йўғини шилиб кетади. Натижада, ҳеч нарсасиз қолган Носиржон қори оғир кунларни бошидан кечиради. Қийинчилик пайтларида ҳам Аллоҳнинг синовларига шукр қилиб, илм олишда давом этди.

Ҳабибуллоҳ ака отаси ҳақларида шундай эслайдилар: «Отам раҳматли Қуръон ва суннатга мувофиқ яшашни тарғиб қилардилар. У кишининг кунлик одатлари Қуръондан 3 ёки 5 порани такрор килиб, сўнгра ухлагани ётардилар. Рамазон ойининг биринчи куниданоқ халқимизнинг хонадонларида ками 3 кунлик, кўпи 7 кунлик хатми Қуръонларда ўзлари имом бўлиб, таровеҳ намозининг хатмоналарига ўтиб берардилар».

Носиржон қори 1977 йили оламдан ўтдилар. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн қилинади. Ҳозирги кунда қори домланинг набира ва абиралари ҳофизи Қуръонлар сулоласининг давомчилари сифатида муборак Рамазон ойида масжидлар ва хонадонларда хатми Қуръонларда бардавом бўлиб келмоқдалар.

Қори домланинг оилалари ва фарзандлари тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Носиржон қорининг аввалги аёллари вафот этганлар. Аввалги аёли Марзияхон ойим мулла Абдусамад қори қизлари бўлиб (1910-1957), улардан бир нафар қиз фарзандлари бор.

Кейинги аёллари Маъсудахон ойим бўлиб (1926), Қодирхон эшон қизларидир. Улардан бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

Фарзандлари Саидахон (1926-2008), Ҳабибуллоҳ (1961) ва Нафисахон (1964)лар[1].

 

Тадқиқотчи Акрам Шарипов 

 
 
 

[1] Ушбу маълумотлар Носиржон қори авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз, имом, мусанниф Абу Саъд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис Идрисий Истиробозий. Самарқанд муҳаддиси бўлганлар. .Тарихи Самарқанд,, давоми...

1753 10:55 / 21.03.2021
Сулаймон халифа домла 1901 йил Наманган тумани, ҳозирги Неъматжон қишлоғида боғбон Умархон сўфи хонадонида таваллуд топдилар. Ўғилли бўлган сўфи домла фарзандни давоми...

1868 06:00 / 26.04.2023
Ҳақиқий мулкдорлик биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.Ҳақиқий салтанат ҳар кун қалблар давоми...

2733 11:17 / 03.06.2021
Бу киши Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг оталаридирАллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Биз сизларга ризқ қилиб давоми...

2780 10:00 / 03.05.2021
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021