1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломда инсонлар билан мулоқотда тинчлик биринчи ўринда

16:30 / 16.03.2021 1998 pdf Ўқиш режими + -

Миср Араб Республикаси Бош имоми, «Ал-Азҳар» диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб шанба куни бўлиб ўтган Дин ишлари Олий Кенгашининг 31-Халқаро конференциясида сўзлаган нутқида: «Ислом динида инсонлар билан мулоқотда тинчлик асосий ўринда туради», дея таъкидлаб ўтган.

English.ahram.org.eg/NewsContent манбасининг хабарига кўра, 13-14 март кунлари Қоҳира мезбонлик қиладиган конференция давомида Ал-Азҳар шайхининг ўринбосари Муҳаммад Ал-Довайний Ал-Тоййибнинг фикрларини «Динлар ва маданиятлараро мулоқот», дея номлади.

Миср Дин ишлари вазири Муҳаммад Мухтор ва Муфти Шавқий Алламлар ҳам ушбу конференцияда иштирок этишди.

Муҳаммад Тоййиб сўзларига кўра, икки инсон ўртасидаги мулоқот тиллар ва ирқларнинг мувофиқлигига кўра амалга ошади. Бундан ташқари мулоқотнинг кўнгилдагидек кечиши, мавзу юзасидан икки инсон фикрларининг мос келишидир, деган мулоҳазаларни ҳам билдириб ўтди.

Ал-Довайний шайхнинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, «Инсонларни Аллоҳ йўлига даъват этиш оқиллик билан, мукаммал йўл-йўриқ асосида ҳамда қалбга озор етказмайдиган сўзлар орқали амалга оширилиши керак», дея ўз фикрини билдирган.

«Ислом динга даъват йўлида ҳар қандай қуролли зўравонлик ва таҳдидларни ҳамда инсонларнинг моддияти ва соғлигини мажбуран сафарбар этилишини қатъий инкор этади. Қуръонда «Динда мажбурлаш йўқдир», дейди Ал-Тоййиб.

Улуғ имом Қуръонда тинчлик ва шу маънодаги сўзлар 140 ўринда, уруш ва шу маънодаги сўзлар эса атиги 6 ўринда келганини изоҳлаб берди.

Муҳаммад Тоййиб Ислом дини дунёдаги ҳар қандай жабҳада тинчликка асосланиб иш юритишини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

«Агар қаердадир дин қон тўкиш ва тажовузкорликни оқлаши ҳақида эшитиб қолсангиз, билингки, бу каззобларнинг сўзи», деб қўшимча қилди шайх.

Таржимон: Зуҳра Зокирова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетмакет дам олиш кунлари белгиланди.ССВ матбуот хизмати бу давоми...

1797 12:23 / 01.05.2022
Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туманшаҳар бош имомхатиблари учун давоми...

1460 12:35 / 22.08.2023
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ислом тараққиёт банки ИТБ президенти давоми...

2124 19:30 / 01.09.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБугун тарихий кун бўлди2018 йилнинг 28 март санаси Ўзбекистонимиз тарихига ажойиб янгилик билан кирди. Аллоҳ таолонинг муборак каломи, давоми...

8260 13:29 / 29.03.2018