1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳаф муборак!

13:29 / 29.03.2018 8235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугун тарихий кун бўлди!

2018 йилнинг 28 март санаси Ўзбекистонимиз тарихига ажойиб янгилик билан кирди. Аллоҳ таолонинг муборак каломи, барчани ожиз қолдирувчи мўъжиз каломи бўлмиш мусҳафи шариф узоқ давом этган узилишдан сўнг, истиқлол йилларида илк бор чоп қилинди. Жаннатмакон юртимиз пойтахти Тошкентнинг Ал-Хоразмий даҳасига кираверишда жойлашган илму ирфон марказининг савдо мажмуасида «Ҳилол-нашр» мажмуаси томонидан чоп қилинган мусҳафимиз халққа тақдим қилинди. Қалбларимиз шодликка тўлиб-тошди, кўзларимизга яна бир бор севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларга, ҳисса қўшганларга беҳисоб ажру савоблар берсин! Хусусан, ноширимиз Исмоил ҳожи Муҳаммад Содиқ жанобларига ажру савобларини кўпайтириб берсин, даражаларини Қуръон билан баланд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Ушбу манфаатли илм ва садақаи жорияларнинг савобу самаротларидан у кишининг падари бузрукворлари, барчамизнинг устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини, у зотнинг қиблагоҳлари Муҳамммад Юсуф ҳожи домлани ҳамда ушбу хонадон аҳлларидан ўтган барча азизларни то рўзи маҳшар баҳраманд айлаб турсин, қабрларини нурга тўлдирсин! Волидаи муҳтарамаларига узоқ умр берсин, Ўзининг офияти ва баракотида бардавом қилсин!

Бу ишга моддий ва маънавий улуши қўшилган ҳар бир мўмин-мусулмон биродарларимизнинг Қуръонга қилган хизматларини садақаи жорияга айлантирсин, савобларидан ўтганларини баҳраманд қилиб, фарзандларидан ҳам дину диёнатга, Қуръонга, ҳадисга, шариатга хизмат қиладиган улуғ уламолар етишиб чиқсин!

Аллоҳ таоло юртимизга ёғдираётган неъматларини янада зиёда қилсин!

Ёмон кўзлардан, ҳасад, иғво, бўҳтонлардан, макру ҳийлалардан асрасин!

Бу буюк хизматда қоим бўлиб турган барча азизларимизга доимо куч-қувват берсин, Ўзи мададкор бўлсин! Аллоҳ таолонинг динига хизмат қилганларга бахту омад ёр бўлсин!

 Дуоларимизнинг охири – оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хитой мамлакатидан сайёҳлар оқими кескин пасая бошлаганидан сўнг Жанубий Корея ҳалол туризмни ривожлантиришга катта эътибор қарата бошлади. Religion News Service давоми...

2643 15:05 / 08.11.2018
Тошкент ислом институтида .Феврал ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинганлиги муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан Олий давоми...

1037 18:17 / 11.02.2025
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

4525 04:23 / 04.06.2023
Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1095 17:39 / 07.12.2023