1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ССВ: Рамазон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди

12:23 / 01.05.2022 1797 pdf Ўқиш режими + -

Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.

ССВ матбуот хизмати бу даврда халқ хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала эканини қайд этди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлигида байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида штаб ташкил этилди.

Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1010 та оилавий поликлиника,

858 та оилавий шифокор пункти,

туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,

ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,

тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Мамлакат бўйлаб 2700 га яқин тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

Бундан ташқари, 218 та туғуруқ, 238 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Санитария-эпидемиолология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар ўтказилди ва бутун дунё биринчи муслиманинг америка қонунчилик йиғилишига сайланганидан хабар давоми...

3300 15:15 / 10.11.2018
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур давоми...

1161 19:23 / 21.05.2024
Мисрнинг вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари бўйича олий кенгаш билан ҳамкорликда Қуръоннинг биринчи урду таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Миср янгиликлар давоми...

2265 10:20 / 09.06.2021
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзбекистонҚатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. Қатар Давлати Амири шайх давоми...

1268 17:13 / 05.06.2023