1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида «Хатмона - 2024» ва уламо эҳтироми

19:23 / 21.05.2024 1095 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини табаррук ёшлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирдилар. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада улкан янгиликлар қилинаётгани, айниқса, диний таълимни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, хусусан, Тошкент ислом институтида ўқув дастурлари тубдан янгилангани, Араб тили бўйича халқаро сертификат бериш жорий этилгани, «Саҳиҳул Бухорий», «Сунани Термизий» каби мўътабар китобларни хатм қилиш йўлга қўйилгани, таълим муассасаларидаги Қуръони Карим ва тажвид курсларида ҳар йили 10 мингдан зиёд фуқаро таълим олаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов сўзга чиқиб, юртбошимиз бошчилигида мамлакатимизнинг барча жабҳаларида бўлгани сингари диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу каби хайрли ишларни халқаро ҳамжамият ҳам алоҳида эътироф этаётганини таъкидлади. Шу билан бирга Тошкент ислом институти нуфузи нафақат минтақамизда, балки Ислом оламида машҳур экани, ушбу даргоҳни битирган талабалар масъулиятли ва шарафли вазифаларда динимиз равнақи, Ватанимиз ривожига ҳисса қўшишлари лозимлигини қайд этиб, битирувчиларга эзгу тилакларини йўллади. Шунингдек, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини узоқ йиллик самарали фаолияти тўғрисида сўз юритиб, 80 йиллик таваллуд айёмлари билан қутлади.

Маросимда сўз олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам битирувчи талабалар ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини самимий табриклаб, мазкур таълим муассасаси фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан барчани таништирди.

Тадбир якунида барча битирувчи талабаларга туҳфалар улашилди. Шунингдек, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларига диний соҳа мутасаддилари, уламолар ва меҳмонлар ўз ҳадяларини топширдилар.

Сўнгги сўзни шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари олиб, барча иштирокчиларга миннатдорлик билдириш баробарида эл-юртимиз равнақи, битирувчи талабаларининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар сўраб дуолар қилдилар.

Айни вақтда «Хатмона - 2024» тадбири ўтказилмоқда.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда давоми...

1149 10:40 / 01.11.2023
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2484 14:50 / 23.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг Жомиъ аҳком ассиғорrdquo асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва quotШайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1673 23:29 / 11.01.2022
Корея Республикасининг Бусан вилояти АлФатаҳ масжидида Бусан вилояти мусулмонлари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа Гимҳе шаҳридаги Имом Бухорий давоми...

2280 11:10 / 27.05.2019
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021